Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1
* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1 28 белгилардан бири бу интродуцент турнинг рақобатдошлик хусусияти эканлиги аниқланди. Бу Ўзбекистон ўсимликлар қоплами вакилларининг интродукциясини ижобийлик даражаси бевоста интродуцентнинг рақобатбардаошлик даражасига чамбарчас боғлиқдир деган хулосага олиб келади. Ўзбекистон ФА Ботаника боғи шароитида кўп йиллик стенотоп турлар устида олиб борган кузатишларимиз натижасида Республикамиз табиий флорасининг кўплаб турлари эдафик омилга нисбатан факультативлик намоён қилиши аниқланди [3]. Экологик жиҳатдан тор муҳитга ихтисослашган, эдафик омилга нисбатан стенотоп турлар ботаника боғи шароитда паст даражалаги рақобатдошликка эгадирлар. Тошкент шаҳри шароитида энг юқори рақобатдош ўсимлик турлари сифатида фитоценозларда кенгроқ тарқалган ва юқори рақобатдошликка чидамли бўлган ўтлоқ турлари, эфемерлар, турон чўлларининг ҳар хил ўтлари ҳамда тоғ кенг баргли ўрмонларнинг вакиллари ҳисобланади. Энг паст рақобатбардош турлар сифатида эса фитоценозларда сийрак учрайдиган, ценопопуляция ичида индивидлар орасидаги ўзаро алоқалари сусайиб кетган ёки йўқ даражага келиб қолган галофитлар, псаммофитлар, тоғли ксерофит турлари қайд қилинди. Ўзбекистоннинг асосий ўсимликлар қопламини минтақалар бўйича эколого- интродукцион ўрганиш шуни кўрсатдики, яйлов минтақасидан ташқари, бошқа минтақа турларни маданийлаштириш ишларига бемалол жалб этиш мумкин. Тошкент шахри ва шунга ўхшаш шароитли ҳудудларда адир, қўйи тоғ ва тоғ олди текисликларда тарқалган ўсимлик вакилларини интодукция қилиш ижобий натижалар беради. Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ўсимликлар қопламини эколого-интродукцион таҳлил этиш Республикамиз табиий флораси вакилларини интродукцион ишларга жалб этишнинг назарий асоси бўлиб хизмат қилади ҳамда улардан самарали фойдаланиш имкониятларини яратади. Юқорида таклиф қилинаётган метод интродукцон ишларимизни олдиндан аниқроқ башоратлай олишга ва натижали бўлишга замин яратади. Хулосалар 1. Интродукция тажрибаларда ўсимлик тури белгиларининг облигатлик ёки факультативлик ўзгарувчанлик даражасини аниқлаш Республикамиз ёввойи флораси вакилларини интродукция жараёнга жалб этишда олдиндан башоратлаш олиш имконини беради. 2. Интродукция учун истиқболли турлар сифатида экологик лабилликка эга, юқори рақобатбардошли, бир нечта ўсимлик қопламларида учрайдиган ва турли эдофотопларга тез мослашувчи ҳамда кенг экологик амплитудага эга бўлган эвритоп турларни кўрсатиш мумкин. 3. Ўсимликни интродукция қилишнинг ижобийлигини олдиндан башоратлай олиш интродукцион ишларини самарали ташкил этишга ва натижали бўлишга хизмат қилади. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling