Study of the thermal and temperature conditions of flat and inclined lands tekis va qiyalik yerlarning issiqlik va temperatura rejimini o


Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили


Download 1.88 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/71
Sana24.08.2023
Hajmi1.88 Mb.
#1669926
TuriИсследование
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   71
Bog'liq
11 ГулДУ Ахборотнома 2021 Табиий №1 1

Олинган натижалар ва уларнинг таҳлили 
Б.А.Сулаймонов ва бошқаларнинг таъкидлашларича жуда кўпчилик ҳолларада 
ҳосилдорлиги юқори деб тавсия этилган ўсимлик навлари деҳқон ва фермерларимиз 
тамонидан ўстирилганда икки мартагача паст натижани кўрсатмоқда [11]. Муаллифларнинг 


* GULISTON DAVLAT UNIVERSITETI AXBOROTNOMASI,
Tabiiy va qishloq xo‘jaligi fanlari seriyasi. 2021. № 1
26 
қайд этишича, бунинг асосий сабаби Европа мамлакатлари, АҚШ, Хитой ва бошқа хорижий 
мамлакатлар шароитида мазкур навлар учун ишлаб чиқилган технологияларнинг тавсия 
қилинаётганлигидир. Шу сабабли “авваламбор бу нав ва технологияларни Ўзбекистон 
шароитида ўрганиш ҳамда олинган натижалар асосида ишлаб чиқаришга тавсия қилиш 
лозимдир” деган хулосани беришади муаллифлар [11. Б. 361]. 
Маълум флористик вилоят ёки табиий-иқлим худудида тарқалган ўсимликни шимолий 
минтақаларга интродукция қилиш ижобийлигини башоратлаш воситаларини аниқлаш 
академик Н.И.Вавилов ишларигача аналогик худудлар (иқлимий, флористик, экологик ва ҳ.о.) 
доирасида иш олиб бориш чегарасидан ташқарига чиқмаган [12]. Н.И.Вавиловнинг 
таъкидлашича ўсимликнинг интродукциясининг ижобий натижасини башоратлаш тўғридан - 
тўғри худудий тажрибаларга боғлиқдир, яъни “маълум ўсимлик тури ёки навини ушбу ҳудудга 
мослигини аниқлаш учун тўғридан - тўғри тажриба ўтказишни талаб этилади” [12. Б. 548]. 
Академик Н.И. Вавиловнинг юқорида айтган сўзлари, ҳозирги кунда Ўзбекистон 
Республикаси қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини кўтариш мақсадида кўплаб 
олиб кирилаётган юқори ҳосилдор навлар ва дурагайларини янги шароитда ўстириш 
лозимлиги эътиборга олинса, ўрганилаётган масаланинг долзарблиги яққол кўзга ташланади.
Маданий интродуцентлардан маълум фойдали хосса-хусусиятларига (юқори 
ҳосилдорлиги, сифатли маҳсулот бериши) эга бўлиши билан янги шароитда мазкур 
сифатларини сақлаб қолиши ҳамда маълум технологияларни қўллаганда юқори ҳосилдорликни 
таъминлаши талаб қилинади. 
Иқлимий, флористик, экологик ва фитоценотик таҳлилларни ҳисобга олган ҳолда 
эколого-интродукцион таҳлилни ўтказиш интродукциянинг ижобийлигини башоротлашнинг 
муҳим босқичларидан биридир. 
Интродукцион тажриба давомида ўсимликнинг биологик, экологик, фенологик ва 
физиологик хусусиятлари таҳлил этилади ҳамда интродуцентнинг амалий жиҳатдан 
фойдаланиш имкониятлари баҳоланади. Эксперимент давомида олинган маълумотлар, 
ўсимликнинг ҳар бир омилга нисбатан жавоб реакцияси билиш агрономларга амалда ушбу нав 
ёки дурагайни ўстириш жараёнида ҳар бир агротехник усулни (шудгорлаш, ўз вақтида ва 
оптимал чуқурликда уруғни экиш, суғориш ва юмшатиш, ўғитлаш ва ҳ.о.) экологик жиҳатдан 
тўғри қўллаш ва мазкур шароитда маданий экин туридан юқори ҳосил олишга замин яратади.
Масалан АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Франциянинг замонавий фермер хўжаликларида 
маданий ўсимликларни етиштириш жараёнида сув ва ўғит оптимал даражада ҳамда керакли 
пайтда берилади, патогенлар ва ёввойи ўтлар сони назоратда ушлаб турилади, уларни йўқотиш 
учун зарур ҳолларда тегишли пестицидлар, инсектицидлар ва гербицидлар қўлланилади. Агар 
ўсимлик уруғи меъёр даражасида ва керакли чуқурликда экилса, ҳар бир ўсимлик оптимал 
озиқланиш майдонига эга бўлади, тезроқ ўсади ва юқорироқ ҳосил бериш имконияти кўпаяди.
Ўзбекистон табиий флорасига тааллуқли ўсимликларни интродукцион ижобийлигини
башоратлашда ўсимликни уруғидан тикланиши имконияти, ҳар йили тикланиши мавжудлигига 
катта эътибор қаратиш зарур, олинган маълумотлар камида 3 йиллик бўлмоғи лозим. Маълум 
шароитда интродуцентларни уруғдан тикланиши ва майсаларнинг сақланувчанлигии 
интродукцион тажрибанинг ижобийлигини кўрсатувчи белгилардан бири ҳисобланади. Ёввойи 
ўтлар ва бошқа аборген турларга нисбатан интродуцентнинг рақобатбардошлиги ва 
интродукциянинг ижобий натижа бериши ўртасида юқори даражадаги корреляция кузатилади 
[3]. 
Ўсимликлар интродукциясидаги қўлланилиб келинаётган эколого -тарихий метод 
табиий шароитдан фарқланувчи янги жойда интродуцентнинг реакциясини изоҳлашга хизмат 
қилсада, маълум табиий ҳудудда у ёки бу турни ўстира олиш мумкинлигига аниқ ижобий 
жавоб беролмайди. 



Download 1.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling