Суд қарори билан тадбиркорнинг 29 млн. СЎмга яқин маблағИ Ўзида қоладиган бўлди


Download 15.91 Kb.
Sana13.04.2023
Hajmi15.91 Kb.
#1349531
Bog'liq
Тадбиркор фойдаси


СУД ҚАРОРИ БИЛАН ТАДБИРКОРНИНГ 29 МЛН. СЎМГА ЯҚИН МАБЛАҒИ ЎЗИДА ҚОЛАДИГАН БЎЛДИ
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар божхона соҳасида ҳам ўз аксини топмоқда. Мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, товарлар (ишлар ва хизматлар)дан эркин фойдаланишни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар учун енгилликлар яратиш мақсадида республикада импортда божхона тўловларидан имтиёзлар қўллаш тизими жорий этилган. Аммо шундай бўлишига қарамай, баъзида тадбиркорлар айрим тўсиқ ва ноҳақликларга учрамоқда. ALMA TARIM масъулияти чекланган жамияти ана шундай низоли вазиятда қолди. Хоразм вилояти божхона бошқармаси ALMA TARIM масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасидан давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 28.262.609,59 сўм божхона тўловларини ундириш тўғрисида туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини, тушунтириш бериб даъвони талабини қўллаб-қувватлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар томон эса даъво ариза талабига эътироз билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради. Хўш, ким ҳақ, ким ноҳақ? Бунга суд ишни батафсил кўриб чиқиш жараёнида аниқлик киритди.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, ALMA TARIM масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси томонидан 2021 йилда ташқи савдо шартномаси асосида Туркия давлатидан фактура қиймати 19540 АКШ долларига тенг бўлган, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган “4 ва 5 корпусли плуг ва Копатель” товарлари олиб келинган ва декларация билан шартли “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган. Шунингдек, олиб келиган ушбу товарга имтиёз қўлланилган. Мазкуртоварларга имтиёз қўллаш учун тадбиркор томонидан ўз эҳтиёжи учунлигини тасдиқловчи махсус рақамли сертификати асос сифатида олинган. Кейинчалик, Хоразм вилоят божхона бошқармасининг мазкур ҳолатлар қайта хатловдан ўтказилиб, ALMA TARIM масъулияти чекланган жамияти томонидан эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган товарлари учун божхона тўловларидан имтиёз нотўғри қўлланилганлиги аниқланган ва 28.262.609,59 сўм миқдорида божхона тўловларини Хоразм вилояти божхона бошқармаси орқали давлат бюджетига ундириш, шунингдек ушбу суммадаги тўловларни ундириш чораларини кўриш, ундирилмаган тақдирда суд тартибида ундириб олиниши белгиланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан ALMA TARIM масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига вилоят божхона бошқармаси томонидан қарздорликни тўлаш тўғрисида талабномалар ҳам юборилган. Аммо ALMA TARIM масъулияти чекланган жамияти тўловни амалга оширмаганлиги сабабли даъвогар томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Мазкур даъво талаби даъвогар томонидан қуйидагича асослантирилган: ALMA TARIM масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига имтиёз қўллаш учун асос сифатида божхона органларига тақдим қилган сертификати 06.06.2021 йилда расмийлаштирилган. Аммо божхона кодексининг 3-моддасига асосан БЮДга илова сифатида 21.05.2021 йилдан олдин расмийлаштирилган сертификат тақдим қилиш кераклиги асос қилиб келтирилган.
Лекин суд даъвогарнинг жавобгардан 28.262.609,59 сўм божхона тўловларини Хоразм вилояти божхона бошқармаси фойдасига ундириш тўғрисидаги даъво талаби билан келишмайди. Сабаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги “Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 136-сон қарорига кўра, ваколатли орган сифатида “Ўзбекэкспертиза” АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари кўрсатилган. Суд мажлисларида жавобгарга товарларга имтиёз қўллаш учун тадбиркор томонидан ўз эҳтиёж учунлигини тасдиқловчи сертификатини расмийлаштирган С.Ботиров ўз тушунтиришларида мазкур сертификатни расмийлаштириш бўйича Низомга асосан сертификат олиш учун берилган ариза тушган кунидан бошлаб 4 иш куни мобайнида кўриб чиқилиши белгиланганлигини, шунингдек сертификат мол-мулк Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидан ўтган кундан бошлаб 12 ойдан кечикмай берилиши мумкинлигини, жавобгарга берилган сертификат ҳам белгиланган тартибда Низомга асосан берилганлигини бўйича тушунтириш берган. Мазкур ҳолатда, ALMA TARIM масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси томонидан олиб келинган товарлар Божхона кодексининг 297-моддаси 9-бандига асосан имтиёз қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 3-моддасига кўра, Божхона ишида божхона органи божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олган куни амалда бўлган қонунчилик қўлланилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 13-моддасига кўра Тадбиркорлик субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади.
Юқоридагиларга асосан, даъвогарнинг даъво талабларига асосланган ҳужжатларни ўрганиб, шунингдек жавобгар ва бошқа шахсларнинг тушунтиришларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг талабини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасининг ҳуқуқий пойдевори мустаҳкамланмоқда. Юртимизда сўнгги йилларда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, фуқароларнинг мурожаатларини қонуний ҳал этиш судлар ва бошқа тегишли давлат ташкилотларининг муҳим вазифаларидандир. Шундай экан, тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати изсиз кетмайди. У қонуний ҳал қилинади.
Дилшод ШАРИПОВ, Боғот туманлараро иқтисодий суди судьяси
Download 15.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling