Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Мурдани суд-тиббий текширишнинг пат.анатомик текширишдан фарқлари


Download 0.89 Mb.
bet13/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Мурдани суд-тиббий текширишнинг пат.анатомик текширишдан фарқлари.Аутопсия грек тилида “ ўз кўзим билан кўраман” маъносини англатса–да, тиббиётда мурдани очиб текшириш маъносида қўлланилади. Чин (реал), вербал ва виртуал аутопсия фарқланади. Реал аутопсияда мурданинг ташқи ва ички текширувлари ўтказилиб, унинг суд–тиббий ва патолого–анатомик турлари мавжуд. Реал аутопсиянинг ушбу икки тури бир–биридан принципиал фарқланади. Мурданинг суд–тиббий экспертизаси зўракилик аломатларининг тасдиқлаш ёки инкор этиш мақсадида ўтказилади ва бу орқали ўлимнинг сабаби аниқланади. Патолого–анатомик текширувда ўлимнинг сабабини аниқлаш орқали диагностика ва даволаш чораларининг тўғри олиб борилганлиги назорат қилинади. Суд–тиббий экспертиза суриштирувчи, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими асосида ўтказилса, патолого–анатомик текширув даволаш муассасасининг раҳбари ёки унинг муовинининг кўрсатмаси бўйича амалга оширилади. Мурданинг суд–тиббий экспертизаси процессуал тусга эга, яъни ҳар бир ҳолатда суд эксперти ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги, ёлғон хулоса бериш ҳамда хулоса беришдан бош тортиш ҳоллари бўйича жиноий жавобгарликдан огоҳлантирилганлиги ҳақида тилхат беради.Патолого–анатомик текширувда бундай талаб қўйилмайди. Патолого–анатомик текширув асосан даволаш муассасаларида содир бўлган ўлим ҳолларида ўтказилади. Мурданинг суд–тиббий экспертизаси ўлим содир бўлган жойдан қатъий назар ўтказилади. Патолого–анатомик текширувда даволовчи шифокорларнинг иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлса, суд–тиббий экспертизада ўзга шахслар, жумладан шифокорлар фақат экспертиза тайинлаган шахснинг рухсати билан қатнаша олади.
Суд–тиббий экспертизада мурдадаги кийимлар ва жароҳатлар синчиклаб ўрганилади, патолого–анатомик текширувда эса қайд этилганлар текширув объекти бўлмайди.Суд–тиббий экспертизада мурда ва бошқа ўзгаришларни ўрганиш асосида ўлим муддатини аниқлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланса, патолого–анатомик текширувда бундай зарурат бўлмайди, ўлим муддати касаллик тарихида кўрсатилган бўлади. Мурданинг суд–тиббий экспертизаси натижалари эксперт хулосаси шаклида ҳужжатлаштирилади ва у экспертиза тайинлаган шахсга берилади. Патолого–анатомик текширувда эса баённома тузилиб, касаллик тарихига бириктирилади. Вербал (verbal (инглиз) – оғзаки, сўз билан) аутопсияда мурда очиб текширилмайди, ўлимнинг сабаби тиббий ҳужжатлардаги маълумотлар, марҳумнинг қариндошлари, яқинларидан йиғилган катамнестик маълумотларга асосан аниқланади. Зеро, ўлим уй шароитида содир бўлган ҳолларда ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномани беришда шифокорлар қайд этилганлардан ташқари мурдани ташқи кўздан кечиришлари мақсадга мувофиқ. Виртуал аутопсия ҳозирча амалиётга жорий қилинмаган, фақат илмий–тадқиқот муассасаларидагина ўтказилаяпти. Бунда мурда томографдан ўтказилиб, турли сатҳда ва бурчаклар остида томограммалар тайёрланади ва ўлимнинг сабаби ушбу томограммаларнинг таҳлилига асосан аниқланади. Амалдаги қоидаларга мувофиқ даволаш, патолого–анатомик васуд –тиббий экспертиза муассасаларидан мурдани ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномасиз бериш тақиқланади. “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикасининг Қонунига биноан мурдани дафн этиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўлим сабаби аниқланган пайтдан эътиборан дарҳол берилиши лозим. Ўлимнинг сабабини аниқлаш учун суд–тиббий ёкипатолого–анатомик текширув зарур бўлган ҳолларда мурда дафн этиш учун бир суткадан кечиктирмай берилиши керак. Қонунда дафн этишни қийинлаштирувчи объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда, ўлим сабаби аниқланган пайтдан эътиборан мурданинг уч суткагача мурдахонада сақланиш имконияти кафолатланган.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling