Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Странгуляцион эгатларнинг таснифи


Download 0.89 Mb.
bet21/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Странгуляцион эгатларнинг таснифи

  1. Тугуннинг жойлашуви бўйича

  1. типик




  1. атипик

  1. олд томондан

  1. ён томондан

  1. Йўналиши бўйича

  1. қийшиқ




  1. горизонтал

  1. Ўрамлар сони бўйича

  1. бир ўрамли




  1. икки ўрамли

  1. кўп ўрамли

  1. Учларининг туташганлиги бўйича

  1. туташган




  1. туташмаган

  1. Кенглиги бўйича

  1. кенг

  1. бир хил кенгликда

  2. турли кенгликда

  1. тор

  1. Чуқурлиги бўйича

  1. юзаки




  1. чуқур

  1. Рельефи бўйича

  1. текис




  1. нотекис

  1. Консистенцияси бўйича

  1. юмшоқ

  2. қаттиқ

  1. бир хил

  2. турлича

Қўл билан бўғиш.


Cтpaнгуляцион асфиксиянинг бу турида бўйиннинг рефлексоген соҳаларининг шикастланиши натижасида юракнинг рефлектор тўхташи нисбатан кўпроқ кузатилади.
Жабрланганнинг бўйнида қўл бармоқларининг таъсиридан думалоқ ёки овал шаклдаги қонталашлар, уларнинг устида тирноқлардан вужудга келган ёйсимон шилинмалар аниқланади. Ушбу жароҳатларнинг сони ва уларнинг бўйиндаги жойлашуви қотилнинг жабрланганга нисбатан ҳолати ва нечта қўл билан бўғилаётганлигига боғлиқ. Масалан, олд томондан икки қўл билан бўғилганда бўйиннинг икки тарафида олд юзада биттадан, орқа 2-4 тадан қонталаш ва шилинмалар етказилиши мумкин. Аксинча, орқа томондан икки қўл билан бўғилганда, бўйиннинг ҳар тарафида олд юзада 2-4 тадан, орқа юзада эса биттадан қонталаш ва шилинмалар бўлади. Гуруҳ бўлиб жойлашган жароҳатларнинг орасидаги масофа унча катта бўлмайди. Жабрланган қаршилик кўрсатганда қўлларнинг бир неча марта таъсири натижасида тартибсиз жойлашган, кўплаб қонталаш ва шилинмалар вужудга келади. Шу билан бирга юмшоқ жисм устидан қўл билан бўғилганда бўйинда ташқи жароҳатлар камроқ ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Айни шундай ҳолат бўйинни елка ёки билак билан қисилишида кузатилади.
Бўйиннинг қўл билан бўғилишида одатда бўйиндаги ички жароҳатлар ташқига нисбатан яққолроқ, кўламлироқ бўлади. Жумладан, тил ости суяги шохчалари, қалқонсимон тоғай, баъзан эса узуксимон тоғай ва кекирдак тоғайларининг синиши аниқланади. Ҳиқилдоқ, кекирдак, қизилўнгач, бўйиндаги қон томир ва нерв тутамлари атрофидаги юмшоқ тўқималарга қон қуйилишлар вужудга келади. Булардан ташқари ўз-ўзини ҳимоя қилиш, кураш бўлганда жабрланганнинг танасининг бошқа соҳаларида ҳам турли жароҳатлар бўлиши мумкин.
Компрессион асфиксия.
Компрессион асфиксиядан ўлим кўпинча табиий (ер қимирлаши, кўчки) ва техноген (биноларнинг қулаши, автомобилнинг ағдарилиши) фалокатлар каби бахтсиз ҳодисаларда кузатилади. Шунингдек, бу турдаги ҳодиса оломоннинг тартибсиз ҳаракати туфайли одамларнинг қисилиб қолишида (масалан, стадиондан чиқишда) ҳам рўй бериши мумкин.Мурда текширувида ташқи ва ички умумасфиктик белгилардан ташқари компрессион асфиксияга хос бўлган айрим ўзгаришлар аниқланади. Жумладан, юқори ковак венаси тизимидан қон ўтишининг бузилиши натижасида юзнинг шишиши, кўкимтирлиги, юз, бўйин, кўкракнинг юқори соҳаларида терига, кўзнинг шиллиқ пардаларига турли ўлчамлардаги қон қуйилишлар –“экхимотик ниқоб” (Оливье–Данжер белгиси) вужудга келади.
Қисилиш жараёни узоқроқ давом этганда кучсиз нафас олиш натижасида ўпкаларда бошқа ички аъзоларга нисбатан кислородга тўйинган қоннинг кўпроқ тўпланиб қолиши сабабли шишиш ривожланади, ўпка тўқимаси ёрқин қизил тусга киради. Бу ҳолат ўпканинг “кармин шишиши” деб номланади (Лаккасань белгиси). Айни пайтда ўпканинг уч ва чекка соҳалари оч пушти рангли, ҳаволи (эмфизема) бўлиб қолиши мумкин.
Нафас тешикларининг ёпилиши.
Ўлимнинг хили бўйича обтурацион асфиксиянинг бу тури қотиллик ёки бахтсиз ҳодиса бўлиши мумкин. Қотиллик усули тарзида оғиз ва буруннинг қўл ёки бошқа юмшоқ жисм билан ёпилиши ёш болалар ёки ҳолсизланган катта ёшдагиларга нисбатан қўлланилади. Нафас тешикларининг бирон-бир юмшоқ жисм билан тасодифан ёпилиб қолиши асосан асосан ҳушсиз (турли келиб чиқишга эга бўлган кома) ҳолатдаги шахсларда кузатилади.
Жабрланган қаршилик кўрсатмаганда нафас тешикларининг ёпилиши ҳоллари бўйича мурда текширувида умумасфиктик ташқи ва ички белгилардан ташқари асфиксиянинг ушбу тури учун хос бўлган бирон-бир белги, ўзгариш аниқланмайди.
Қаршилик кўрсатиш ҳолларида эса нафас тешиклари қўл билан ёпилганда оғиз, бурун атрофидаги терида кичик ўлчамдаги қонталаш, шилинмалар, оғиз бўшлиғи ва милкларнинг шиллиқ қаватларида қон қуйилиш, шилинма, юзаки яралар, тананинг ўзга соҳаларида бошқа жароҳатлар вужудга келиши мумкин. Нафас тешиклари юмшоқ жисмлар билан ёпилганда оғиз ва бурун бўшлиқларида, баъзан юқори нафас йўлларида бу жисмга тегишли материал зарралари, толалари топилиши мумкин.
Нафас йўлларининг ёпилиши.
Нафас йўллари ёт жисмлар (данак, тугма, суяк, гўшт бўлаги, кичик ўлчамли ўйинчоқлар ёки уларнинг бўлаклари, тиш протезлари), сочилувчан моддалар (қум, тупроқ, цемент, дон, ун ), суюқликлар(қон, қусуқ моддалари ) билан ёпилиши мумкин. Ҳодисаларнинг моҳияти бўйича бу турдаги обтурацион асфиксия аксарият ҳолларда бахтсиз ҳодиса ҳисобланади. Камдан-кам ҳолатларда, асосан кичик ёшдаги болаларда, ҳолсизланган шахсларда, қотиллик юқори нафас йўлларини оғиз бўшлиғига юмшоқ ашёларни тиқиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ўлимнинг вужудга келиш механизмида авваламбор ўпкага ҳавонинг ўтишининг қийинлашуви етакчи ўрин тутади. Бундан ташқари ҳалқум ва нафас йўллари шиллиқ қаватлари рецепторларининг ёт жисм, моддалар билан таъсирланиши натижасида товуш бойламларининг рефлектор спазми ёки юракнинг рефлектор тўхташи рўй бериши мумкин. Бу ҳолатларда ўлим асфиксиянинг барча белгилари тўлиқ шакллангунга қадар содир бўлади.
Нисбатан катта ўлчамли ёт жисмлар одатда товуш ёриғигача бориши мумкин. Кичик ўлчамли жисмлар, сочилувчан моддалар, суюқликлар нафас йўлларидаги аспирация сабабли кичик бронхлар, альвеолаларгача етиб боради.
Алкоголь ва наркотик мастлиқ ҳолати, калла- мия жароҳатларида ютиш ва йўтал рефлексларининг бузилиши нафас йўлларининг ёт жисм, қусуқ моддалар, қон билан ёпилиши ва уларнинг аспирациясига мойиллик яратади.
Бурун, ҳалқум бўшлиқларида турли келиб чиқишга эга қон кетиш, калла асоси суякларининг синишида нафас йўлларида қоннинг аспирацияси кузатилиши мумкин. Бинобарин, суюқ моддаларнинг аспирациясида уларнинг нафас йўллари шиллиқ қаватларига таъсир кўрсатиш даражаси ҳам аҳамиятлидир. Жумладан, нейтрал ва унга яқин муҳитли моддаларга (қон) нисбатан нордон муҳитли моддалар (қусуқ моддалар) агрессивроқ бўлади. Улар ўз навбатида бронх ва альвеоларларнинг шиллиқ қаватларида кимёвий шикастланишларни ҳам вужудга келтиради.
Ёт жисм, моддалар ўз вақтида олиб ташланиб, ҳаёт сақланиб қолинган ҳолатларда маълум бир пайтдан сўнг пневмония ривожланиб, ўлимга олиб келиши мумкин.
Мурда текшируви жараёнида нафас йўлларида қусуқ моддаларининг топилиши ҳамма вақт ҳам обтурацион асфиксиядан далолат бермайди. Хусусан, реанимация тадбирида юракнинг билвосита массажида, ўлимдан сўнг мурданинг транспортировкасида, чириш жараёнида ҳам нафас йўлларига ошқозондаги масса тушиши мумкин. Лекин бу ҳолатда ушбу масса нисбатан оз миқдорда бўлиб, кичик бронхлар, альвеолаларда аниқланмайди.Нафас йўлларининг ёпилишидан содир бўлган ўлим ҳолатларида мурданинг суд-тиббий текширувида умумасфиктик белгилардан ташқари нафас йўлларида ёт жисм, моддалар аниқланади. Одатда ўпкалар кенгайган, эмфизематоз, ташқи юзалари нотекис бўлади. Қусуқ моддаларининг аспирациясида эса нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари нордон муҳитли моддаларнинг таъсиридан кескин тўлақон, шишинқираган, кўкимтир-қизғиш рангда, қон қуйилишлар билан бўлади.
Чекланган муҳитда асфиксия.
Бу ҳолатда чекланган ёпиқ муҳитда аста–секин кислород миқдорининг камайиши ва аксинча карбонат ангидриди концентрациясининг ортиши сабабли асфиксия ривожланади. Ушбу шароитда ўлимнинг содир бўлишида карбонат ангидриди миқдорининг ошиб кетиши етакчи аҳамиятга эга бўлади. Зеро, карбонат ангидриди биологик актив бўлиб, ҳаводаги қонцентацияси 0,5% га етганда нафас олиш мароми тезлашади, ўпканинг вентилляцияси кучаяди. Каттароқ концентрацияларда карбонат ангидриди нафас йўллари шиллиқ қаватларини таъсирлайди ва асфиксияни вужудга келтиради. Катта ёшдаги одамларда одатда карбонат ангидридининг концентрацияси 8–10% етганда ўлим содир бўлса, болаларда ҳаводаги карбонат ангидриди концентрациясининг 2,0–2,5% га етиши ҳаёт учун хавф туғдиради.
Чекланган ёпиқ муҳитдаги асфиксия аксарият ҳолатларда бахтсиз ҳодисалар оқибатида вужудга келиб, ер қимирлаши, кўчки ҳолатларида, ҳалокатга учраган сув ости кемаларида, совуткич камераси, герметик сандиқ ичига кичик ёшдаги болаларнинг кириб қолиши ва бошқа шу каби ҳолларда кузатилади.
Бошга пластик қопча кийгизиш орқали қотилликда ўлимга чекланган ёпиқ муҳитдаги асфиксия сабаб бўлади. Аутоасфиксиофилияда ҳам бошга пластик қопча кийиш усули мавжуд бўлиб, моҳияти бўйича ушбу ҳолатлар бахтсиз ҳодисалар қаторига киради.
Асфиксия чекланган нотўлиқ ёпиқ муҳит шароитида ҳам ривожланиши мумкин. Бундай ҳолатлар чуқур қудуклар, силос ўралари, сабзавот омборлари, вино сақлаш учун мўлжалланган катта ҳажмдаги мосламалар, ёнилғи модда цистерналарида кузатилади. Бинобарин, аксарият ҳолларда ўлимнинг генезида муҳитдаги гипоксия ва гиперкапниядан ташқари, бижғиш, чириш ва бошқа жараёнларда вужудга келадиган токсик моддалар ҳам аҳамиятли бўлади.
Чекланган ёпиқ муҳитдаги асфиксиядан ўлим ҳолларида мурданинг текширувида ташқи ва ички умумасфиктик белгилар, асосан тез ўлим белгилари аниқланиб, асфиксиянинг айни шу турига хос бўлган ўзгаришлар кузатилмайди. Ўлим сабаби ҳодиса тафсилотларини инобатга олган ҳолда, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар, жумладан механик асфиксиянинг бошқа турлари истисно қилиш орқали аниқланади. Бу турдаги бахтсиз ҳодисалар кўпинча алкоголь ва наркотик мастлик ҳолатларида рўй беришини таъкидлаш лозим.
Ҳўл типдаги чўкишнинг белгилари.
Нафас йўллари ва ўпкага сувнинг ўтиши даражасига қараб чўкишнинг чин (аспирацион, “ҳўл”), асфиктик (спастик, “қуруқ”) ва аралаш турлари фарқланади. Агар чин чўкишда сув нафас йўлларининг охиригача, яъни альвеолаларга етиб борса, асфиктик чўкишда рецепторларнинг таъсирланиши туфайли вужудга келган ҳиқилдоқнинг спазми сабабли сув трахея, бронхларга ўтмайди. Айни шу ҳолат билан чин ва асфиктик чўкишда аниқланадиган фарқли хусусиятлар, белгилар тушунтирилади. Таъкидлаш лозимки, ташқи ва ички умумасфиктик белгилар чўкишнинг барча турларида аниқланиши мумкин.Чин чўкиш кўпроқ йилнинг иссиқ мавсумларида, илиқ сувда, маст ҳолатдаги шахсларда кузатилади. Кучли психомоционал стресс ҳолатларида, сувнинг ҳарорати паст бўлганда ҳамда кичик ёшдаги болаларда кўпинча асфиктик чўкиш юз беради.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling