СИРТМОҚЛАР
Қалинлиги бўйича
Ўрамлар сони бўйича
кўп ўрамли
икки ўрамли
бир ўрамли
ингичка
қалин
Материали бўйича
Тузилиши бўйича
тугунли
тугунсиз
қаттиқ
ярим қаттиқ
сирпанувчан
сирпанмас
юмшоқ
Сиртмоқнинг тугуни алоҳида криминалистик аҳамиятга эга бўлиб, у айрим ҳолатларда сиртмоқни тайёрлаган шахснинг маълум бир касбий кўникмасидан далолат беради. Шу сабабли бўйиндан сиртмоқни олишда унинг тугунини бузмасликка ҳаракат қилинади, яъни сиртмоқнинг тугунга қарама-қарши томони кесиб ёки қирқиб олинади. Баъзан тугунсиз сиртмоқларда (универсал сиртмоқларда) ҳам осилиш рўй бериши мумкин .
Осилишда сиртмоқ тугунининг бўйиндаги ҳолатига қараб, сиртмоқ тугунининг типик (орқа соҳасида) ва атипик (олд, ён соҳаларида) жойлашуви фарқланади.
Странгуляцион эгатнинг ҳаётийлигини аниқлаш.
Суд-тиббий экспертизада странгуляцион эгатнинг хусусиятлари – бўйиндаги жойлашиши, йўналиши, туташган ёки туташмаганлиги, кенглиги, чуқурлиги, зичлиги, рельефи, бўйиннинг турли соҳаларидаги яққоллиги ўрганилади (жадвал 5.5.). Кейинчалик мазкур белгиларга асосан странгуляцион эгат сиртмоқ билан таққосланади.
Суд- тиббий экспертизада странгуляцион эгатнинг ҳаётийлигини аниқлаш муҳим вазифалардан биридир. Айрим баҳсли ҳолатларда ушбу масала ўта аҳамият касб этади.
Мурда текшируви жараёнида странгуляцион эгат соҳасидан олинган тери лахтаги тери ости ёғидан тозаланиб, икки предмет ойначаси орасида ўтувчи ёруғликда кўрилади (бунда лупадан ҳам фойдаланиш мумкин). Эгатнинг бурмачаси соҳасида тўлақонлик, қон қуйилишлар аломатларининг бўлиши ҳаётийликдан далолат беради (Бокариус синамаси) (расм 5.6.).
Расм 5.6. Бокариус синамаси.
Эгатдан олинган терининг микроскопик текширувида қон айланиши бузилиши (Нейдинг белгиси), реактив яллиғланиш белгиларининг (Касьянов белгиси) топилиши ҳам странгуляцион эгатнинг ҳаётий етказилганини тасдиқлайди.
Жадвал 5.5.
Do'stlaringiz bilan baham: |