Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Download 0.89 Mb.
bet18/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Постасфиктик холатларнинг кечиши




Даврлар

Босқичлар

1

Асфиктик кома

  1. арефлексия, атония, бош мия ўзаги функциясининг бузилиши.

б) децеребрацион ригидлик, тоник талвасалар.
в) тоник-клоник талвасалар, гиперкинезлар.

2

Карахтлик

  1. сопор

б) чуқур карахтлик
в) енгил карахтлик
г) уйқучанлик

3

Дезориентация ва хотиранинг бузилиши




4

Қолдиқ оқибатлар




1. Асфиктик кома даври. Дастлабки босқичда мушаклар атония ҳолатида, қорачиқлар кенгайган, рефлекслар чақирилмайди. Бош мия ўзагида жойлашган марказларнинг фаолияти кескин бузилган. Артериал босим аниқланмайди ёки жуда паст. Юрак уриши норитмик, бўшашган бўлади.


Кейинроқ нафас ва юрак фаолияти тиклангач, децеребрацион ригидлик ривожланади. Артериал босим, мушакларнинг тонуси кўтарилади, пай рефлекслари кучаяди, тоник талвасалар вужудга келади. Бу босқичда ёйувчи типдаги патологик рефлекслар кузатилиши мумкин. Тана ҳарорати кўтарилади.
Сўнгги босқичда тоник-клоник талвасалар ривожланади, гиперкинезлар, букувчи типдаги патологик рефлекслар кузатилади. Аста-секин рефлекслар тиклана бошлайди. Юрак уриши кучайган ва тезлашган, артериал босим кўтарилган, тана ҳарорати баланд бўлади. Баъзан ички қон кетиш аломатлари аниқланиши мумкин.

  1. Карахтлик даври. Жабрланган комадан чиқа бошлайди. Талвасалар кузатилмайди. Ҳуш аста-секин тикланади. Бу жараёнда дастлаб сопор ҳолати кузатилади ва у кейинчалик чуқур, сўнгра енгил карахтликка ўтади. Ушбу даврнинг охирги босқичида жабрланган уйқучан бўлади. Букувчи типдаги патологик рефлекслар, бош мия пардаларининг таъсирланиш белгилари аниқланиши мумкин. Қон босими ва пульс секин-аста нормаллашади.

  2. Дезориентация ва хотиранинг бузилиши даври. Жабрланганнинг ҳуши тикланган бўлса-да, замон ва макондаги ориентацияда чалкашади. Конфабуляция (хотирадаги йўқотишларни англамаган ҳолда сохта хотира билан тўлдириш) белгилари билан ретроград амнезия кузатилади. Ретроград амнезия йўқолиши билан бир қаторда, жорий даврда бўлиб ўтган воқеаларга нисбатан амнезия кузатилади.

  3. Қолдиқ оқибатлардаври. Мутаносиб ва тўлақон тиббий ёрдам кўрсатилганда енгил даражадаги постасфиктик ҳолатлари билан боғлиқ бош мия ва ички аъзолар фаолиятидаги ўзгаришлар 1-2 ҳафта ичида қолдиқ оқибатсиз йўқолади.Бошқа ҳолатларда хотиранинг, диққатнинг бузилиши, ҳолсизлик, доимий бош оғриқлари, асабчанлик, парез ва параличлар, баъзан эса интелектнинг пасайиши, кўриш ва эшитиш қобилиятининг бузилиши каби қолдик оқибатлар вужудга келиши мумкин.

Механик асфиксиянинг ташқи умумий белгилари.
Ташқи белгилар:

  • Юз ва бўйиннинг цианози ҳансираш вақтидаги талвасаларда вужудга келади. Бу белги турғун бўлмайди ва мурда чалқанча ётганда қоннинг пастга оқиб тушиши натижасида йўқолиши мумкин. Аксинча, мурда юзи билан пастга қараб ётганда механик асфиксия билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларда ҳам юз ва бўйиннинг кўкимтирлиги аниқланиши мумкин.

  • Кўламли кўкимтир-бинафаша мурда доғларининг тезда пайдо бўлиши қоннинг суюқлиги ва карбонат ангидриди билан тўйинганлигибилан боғлиқ. Бу ҳолатларда мурда доғлари ўлимдан сўнг бир соатгача бўлган даврда ҳосил бўлиб, уларнинг фонида майда қон қуйилишлар кузатилиши мумкин.


  • Download 0.89 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling