Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани
Механик асфиксия, тасниф. Механик асфиксия – турли механик омиллар таъсирида упкага ҳ
Download 0.89 Mb.
|
ЯН Умумий саволларга жавоб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Механик асфиксиянинг таснифи
- Обтурацион МА
- Епиқ ёки чала ёпиқ муҳитдаги МА
- Компрессион МА
4
Механик асфиксия, тасниф. Механик асфиксия – турли механик омиллар таъсирида упкага ҳаво кириши ва чиқишининг тухташи ёки кийинлашиши натижасидаги бирламчи нафас бузилишидир. Механик асфиксиянинг таснифи I.Қисилишдан Бўйин (странгуляцион) осилиш сиртмоқ билан Кўкрак, қорин (компрессион) II.Ёпилишдан III.Чекланган муҳитда Нафас тешиклари Нафас йўллари Чўкиш қўл билан ўтмас жисм билан позицион Ме
Meханик асфиксиянинг 4 тури тафовут қилинади: Обтурацион МА – нафас олиш тешигининг қул ёки юмшоқ воситалар билан ёпилиши шунингдек нафас йулининг суюқлик (сув, нефть махсулотлари ва бошқ), кукунсимон модда, озиқ-овкатлар қолдиғи, ёт жисмлар билан беркилиши. Епиқ ёки чала ёпиқ муҳитдаги МА – (герметик ва ногерметик муҳит) масалан ёш болаларнинг – ёпиқ чемодан, сандиқ ичида қолиб кетиши ёки катта ёшли одамнинг шлем маска противогаз кийган холлари шунингдек бош. қисмига полиэтилен халта кийиш оқибатидаги асфиктик холатлар. Компрессион МА – бутун тананинг ёки кўкракқорин сохасининг оғир юк билан босилиши. Странгуляцион МА – cиртмоқда осилиш, сиртмоқ ёки қул билан бўғиш холатлари. Асфиксиянинг ҳаётий кечуви. Механик асфиксиянинг кечувида асосан қўйидаги иккита босқич фарқланади. 1. Асфиктик олди босқич – Кислород танқислиги натижасидабеморда енгил цианоз, ҳансираш, пульснинг тезлашиши,хушнинг карахтлашиши каби ўзгаришлар намоён бўлади бубосқичнинг давомийлиги 20-30 секунддан 1 минутгачавақтни ташкил қилиши мумкин. Бу босқичнинг давом этишвақти асфиксиянинг конкрет тури билан боғлиқ, масалан,сиртмоқда осилишда бу босқич давомийлиги 9 сек -26 сек.гача вақтни ташкил қилиши проф. Минович тажрибасидаисботланган (1905 й.) 2. Асфиктик босқич (давомийлиги 5-8 мин. ташкил қилиши мумкин) – Бу даврда бир томондан 02 танқислиги, иккинчитомондан С02 миқдорининг ошиши ҳисобига, организмдакескин ўзгаришлар намоен булади ва клиник манзарасигакўра бу босқичда қўйидаги фазалар фарқланиши мумкин. АСФИКТИК БОСҚИЧ ФАЗАЛАРИ 1. Инспиратор хансираш – Бу фазада беморда нафас олишга харакаткучаяди, кўкрак қафаси диаметри кенгаяди, натижада плеврал бушлиқда манфий босим кескин пасаяди, бу холат веналарнинг кенгайишига вақонга тулишига хамда артериал босимнинг пасайишига олиб келади. Буфазада беморда юз териси цианози, хансираши, пульснинг тезлашиши вахушнинг йўқолиши кўзатилади. Инспиратор хансираш фазасининг давомийлиги 1 мин.гача вақтни ташкил килади. 2. Экспиратор хансираш - нафас чиқаришга харакатнинг кучайиши.Плеврал бушлиқда босим ошади, артериал босим бир оз кутарилади,лекин қонда кислород йўқлиги сабабли цианоз кучаяди. Хушнинг йўқолиши, склерага қон қўйилиш, силлиқ мушаклар фалажи кўзатилади.Бу фаза 40 – 60 секунд давом этади. 3. Терминал пауза – нафаснинг тухташи, 1 – 3 минут давом этади. ҚондаСО2 микдорини кўпайиши мия стволи фаолиятини фалажлайди. Нафасбилан биргаликда пульснинг тухташи хам кўзатилади. Бемор гуёки клиникўлим холатида булади. 4. Терминал нафас олиш –Беморда қисқа вақтга нафас ва юрак фаолиятиқайта тикланади. Чунки СО2 нафақат мия стволини балки орқа миянифалажлайди. Кислород танқислигига орқа мия қўзғалади ва бу қўзғалишмия стволи ўз фаолиятини вақтинча тиклайди, шунинг хисобига беморданафас ва юрак фаолияти вақтинча тикланиши мумкин. Бу фазада бутунорганизмда жараёнлар сусайган булади, беморда қисқа вақт давомидапатологик нафас олиш, юрак фаолиятининг тикланиши, хушнингкарахтлашиши намоён булади ва 1-3 мин.дан сунг барча фаолияттухтайди. 5. Нафаснинг батамом тухташи. Постасфиктик ҳолат. Download 0.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling