Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Download 0.89 Mb.
bet19/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Кўзнинг бириктирувчи тўқимали қобиғи ҳамда қовоқларнинг конъюнктивасида майда қон қуйилишлар (субконъюнктивал экхимозлар) ҳансираш босқичида артериал ва веноз босимнинг кескин ўзгариши натижасида вужудга келади. Улар айниқса конъюнктиванинг ўтиш бурмасида яққолроқ бўлади.

  • Қорачиқларнинг кенгайиши (мидриаз) нисбатан нотурғун белги бўлиб, стресс ҳолатида катехоламинларнинг таъсири билан тушунтирилиши мумкин.

  • Ихтиёрсиз равишда сийдик, ахлат ажралиши, эркакларда сперма, аёлларда эса бачадон бўйинчаси каналидан шиллиқ тиқиннинг чиқиши талвасалар вақтида тегишли ички аъзолар деворидаги силлиқ мушакларнинг қисқариши натижасида рўй беради.

    Механик асфиксиянинг ички умумий белгилари.
    Ички белгилар:

    • Юрак ва йирик веналарда тўқ қизил, суюқ ҳолдаги қоннинг бўлиши гиперкапния ҳолати ҳамда тез ўлим ҳолларида ўпкаларда фибриногеназа ферментининг кўп ишлаб чиқарилиши, ушбу фермент активлигининг ошиши билан тушунтирилади.

    • Юракнинг ўнг камераларининг чап томондагиларга нисбатан қон билан тўлиши (асфиктик юрак) кичик қон айланиш доирасида босимнинг ошиши ҳамда нафас олишнинг юракка нисбатан олдинроқ тўхташи натижасида вужудга келади.

    • Ички аъзоларнинг веноз тўлақонлиги ҳам кичик қон айланиш доиранинг гипертензияси билан тушунтирилади.

    • Ўпкаларнинг қисман эмфиземаси ҳансираш босқичларида вужудга келади.

    • Висцерал плевра ва эпикард остига майда (диаметри 2-3 мм) тўқ қизил қон қуйилишлар (Тардье доғлари) қон томирлардаги босимнинг кескин кўтарилиши, томир деворлари ўтказувчанлигининг ошиши ҳамда инспиратор ҳансираш босқичида кўкрак қафасининг сўриш қобилиятининг кучайиши натижасида вужудга келади. Бу қон қуйилишлар кўпроқ ўпка бўлаклари оралиғи,диафрагмал плеврада, юракнинг орқа юзасида аниқланади.

    • Камқон, қисқарган талоқ (Сабинский белгиси) преасфиктик даврда деполардаги қоннинг чиқарилиши натижасида вужудга келади.

    Аутоасфиксиофилия.
    Аутоасфиксиофилия (сексуал асфиксия, аутоэротик асфиксия). Бу ҳодиса кўпинча жинсий четланишларга мойил ўрта ёшдаги ёлғиз эркакларда, баъзан ёш эркакларда кузатилиб, уларда жинсий қўзғалиш гипоксия ва гиперкапния шароитида содир бўлишига асосланган. Ушбу шахсларда оргазм асфиксия ҳолатида спонтан равишда ёки онанизм натижасида вужудга келади. Сексуал асфиксияга хос хусусият асфиктик жараённинг қўл, оёқлар билан, турли мосламалар ёрдамида бошқарилишидир. Бунда асосан бўйиннинг сиртмоқ билан қисилиши, полиэтилен қопча ёрдамида чекланган муҳитда асфиксия учрайди. Баъзан сексуал асфиксия ўлим билан тугаши мумкин ва бу ҳолатлар бахтсиз ҳодиса сифатида баҳоланади. Бунда ҳодиса содир бўлган жойни синчиклаб кўздан кечириш катта аҳамиятга эга. Ҳодиса жойида жинсий четланишлар мавжудлигини тасдиқловчи турли ашёлар (порнографик расмлар, жинсий аъзоларнинг имитаторлари, бошқа жинсга тегишли кийим ва бшқ.) топилади. Мурдада жинсий аъзоларнинг яланғочланганлиги, онанизмга хос белгилар аниқланиши мумкин.
    Осилиш.
    Механик асфиксиянинг энг кўп учрайдиган тури бўлиб, асфиксиядан ўлим ҳолатларининг 65-70% ини ташкил этади. Ўлим тафсилотлари бўйича аксарият ҳолларда осилиш ўз-ўзини ўлдириш усули бўлиб хизмат қилади. Бахтсиз ҳодиса сифатида осилиш казуистика ҳисобланади.
    Осилишда бўйин аъзоларининг бутун тана ёки унинг қисмининг оғирлиги таъсирида сиртмоқ билан қисилиши рўй беради. Типик ёки тўлиқ осилишда тана сиртмоқда эркин осилиб туради. Нотипик ёки нотўлиқ осилишда тананинг бир қисми таянчга эга бўлиб, турган, ярим турган, ўтирган, ярим ўтирган, ярим ётган, ётган ҳолдаги осилишлар фарқланади. Сиртмоқнинг тортилиб, қон томир ва нервларнинг қисилиши учун катта куч талаб этилмайди. Жумладан, тиззаларга таяниб осилишда сиртмоқ тана массасининг 20%ига тенг, ётган ҳолда эса фақат бошнинг массасига (4-5 кг) тенг куч таъсирида тортилади.
    Осилиш ҳолатларида ўлимнинг вужудга келишида бир неча омиллар аҳамиятлидир. Авваламбор, бўйиннинг қисилиши натижасида (тил асосининг ҳалқум девори томони силжиши) ҳаво йўли тораяди. Фақат айрим ҳолатлардагина ҳаво йўли бутунлай ёпилади.
    Бўйинтуруқ веналарнинг қисилиши бош миядан қоннинг оқишини қийинлаштиради. Уйқу артериялари нисбатан қисилган бўлса-да, умуртқа артериялари орқали бош мияга қоннинг бориши ушбу ҳолатда калла ичи босимининг кескин ошиши ва бунинг оқибатида бош мия фаолиятининг бузилишига олиб келади.
    Яна бир муҳим омил адашган нерв, юқори ҳиқилдоқ нерви ва синокаротид тугун соҳаларининг қисилиши, чўзилишидир. Ушбу омил айниқса юрак-қон томир касалликлари бўлганда юракнинг рефлектор тўхташига олиб келиши мумкин.
    Булардан ташқари сиртмоқ тугуни атипик жойлашганда (бу ҳолатда қизилўнгач тўлиқ беркилмайди) адашган нервнинг таъсирланишидан қусиш вужудга келиб, ошқозондаги массанинг нафас йўлларига аспирацияси кузатилади.
    Кескин типик осилишда бўйин соҳасида орқа мия ва умуртқалараро дискларнинг ёрилиши ўлимнинг вужудга келишида ҳал қилувчи омил бўлиши мумкин.
    Осилиш ҳолатларида суд-тиббий экспертизада аниқланадиган асосий белги бўйинда странгуляцион эгатнинг бўлишидир. Морфологик моҳияти бўйича ушбу эгат шилинма кўринишида бўлиб, у бевосита сиртмоқнинг хусусиятларига боғлиқ. Тугалланмаган асфиксия ҳолатларида ярим қаттиқ материалдан тайёрланган сиртмоқнинг таъсиридан вужудга келган странгуляцион эгат 10-15 кун давомида сақланади.
    Сиртмоқ билан бўғиш.
    Сиртмоқ юмшоқ (сочиқ, шарф, галстук), ярим қаттиқ (арқон, камар), қаттиқ ( сим, занжир) материаллардан тайёрланиши мумкин. Бўйин аъзоларининг қисилишига олиб келувчи сиртмоқ ҳалқаси бир, икки ва кўп ўрамли бўлиши мумкин. Сиртмоқ ҳалқасининг ўзгарувчанлиги бўйича сирпанувчан ва сирпанмас сиртмоқлар фарқланади (жадвал 5.4.).


    Download 0.89 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling