8-9-MAVZU
1.Электротравма етказиладиган шикастланишларнинг хусусиятлари.,
JAVOB Электр токи бошқа шикастловчи омиллардан фарқли бўлган қуйидаги хусусиятларга эга:
Электр токини махсус асбобсиз аниқлаб бўлмайди.
Электр токи организмга бевосита (контакт орқали), билвосита (бошқа жисмлар орқали) ва муайян масофада таъсир қилиши мумкин.
Электр токининг таъсирида контакт соҳасида ва токнинг ўтиш йўлида шикастланишлар вужудга келади.
Элект токи таъсир жараёнида энергиянинг бошқа турларига (иссиқлик, кимёвий, механик) айланиши мумкин.
Қисқа вақт давомидаги таъсир ва унинг оқибатида вужудга келадиган жароҳатларнинг кўлами ҳамда оғирлиги ўртасидаги номутаносиблик.
2. Электротравманинг вужудга келишида электр токи билан боғлиқ омилларнинг аҳамияти.
JAVOB Электр токининг таъсирида аҳамиятли бўлган уч гуруҳ
электр токи билан боғлиқ
организм билан боғлиқ
электр токи ва организмнинг ўзаро таъсиридаги шароитлар билан боғлиқ омиллар
I гуруҳ. Электр токининг хусусиятлари билан боғлиқ омиллар.
Электр токининг типи. Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва уй–рўзғорда асосан ўзгарувчан токдан фойдаланилади. Шу сабабли электротравма ҳолатларининг абсолют аксарияти ўзгарувчан токнинг таъсири билан боғлиқ. Ўзгармас токдан шикастланиш фақат таъсир бошланиши ва тугалланиши, яъни организмнинг электр токига боғланиши ва ундан узилиши вақтида содир бўлади. Ўзгарувчан токдан шикастланиш электр токининг танадан ўтиш даври давомида рўй беради. Кучланиш 500 вольтгача бўлганда, ўзгарувчан ток ўзгармасга нисбатан хавфлироқ. 500 вольт кучланишда электр токи икки типининг хавфлик даражаси тенглашади. 500 вольтдан катта кучланишда ўзгармас ток хавфлироқ бўлади. Кучланиши 120 вольт бўлган ўзгармас токнинг организмга таъсири 42 вольтли ўзгарувчан токнинг таъсири билан баробар.
Электр токининг кучланиши. Организм учун хавфсиз бўлган кучланишнинг халқаро меъёри 24 вольтга тенг. Асосан 220 вольтли электр токидан фойдаланилади. Саноатда уч фазали 380 вольт кучланишли электр токи ҳам қўлланилади. Ўлимга олиб келадиган ҳолатларнинг аксарияти 220–380 вольт кучланишли электр токининг таъсиридан вужудга келади.
Электр токининг кучи. 50 миллиампер кучга эга электр токи юрак– қон томир ва нафас етишмовчилигини вужудга келтириб, ҳаётга таҳдид яратади. 100 миллиамперли ток таъсирининг аксарият ҳолатларида ўлим содир бўлади.
Электр токининг частотаси. 40–60 герц частотали ўзгарувчан ток ўта хавфли ҳисобланади. Частота ортган сари электр токининг хавфлик даражаси пасаяди. Юқори частотали (10000 герц ва ундан баланд) электр токи юқори кучланиш ва катта кучга эга бўлганда ҳам организмга шикастловчи таъсир кўрсатмайди ва шу сабабли физиотерапевтик даволашда (диатермия, ЎЮЧ (УВЧ)–терапия) қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |