5. Электр токининг специфик таъсир турлари.
JAVOB
Специфик таъсир электр токининг организмга бевосита (умумий) таъсири ҳамда электр энергиясининг организмда бошқа турдаги энергияга (кимёвий, иссиқлик, механик) айланиши натижасидаги таъсирдан иборат бўлади
Кимёвий таъсир натижасида ион мувозанати бузилиб, ҳужайра мембраналарининг қутбланиши ўзгаради, анод томонда коагуляцион некроз, катод томонда колликвацион некроз ривожланади. Терида металл заррачаларининг импрегнацияси ҳам кимёвий таъсирнинг оқибатидир.
Термик таъсирдан терида турли даражадаги куйиш вужудга келади. Суяк тўқимасида кальций фосфатнинг эриб, кейин қотиши натижасида “марварид маржонлари” ҳосил бўлади. Улар диаметри 1–5 мм., ичи бўш, оқ рангда, шарсимон кўринишда бўлиб, суякларнинг мўртлашишига олиб келади.
Механик таъсир одатда юқори кучланишли электр токидан шикастланишда кузатилади. Скелет мушакларининг талвасалари натижасида бўғимларнинг чиқиши, суякларнинг узма синиқлари, шилинма, яра, ёрилишлар ҳосил бўлиши мумкин
6. Электротравма ўлим вариантлари.
JAVOB. Содир бўлиш темпи бўйича электротравма ҳолатларида ўлимнинг 4 тури фарқланади (М.И.Авдеев, 1959):
Шикастланиш вақтида ўта тез ўлим (юрак ва нафас олишнинг бирламчи тўхташидан).
Секин ўлим. Электр токининг таъсиридан сўнг қисқа вақт давомида жабрланганда ҳаёт аломатлари (талвасалар, ток таъсиридан озод бўлишга ҳаракат қилиш, қичқириқлар ва бшқ.) кузатилади.
Узилган ўлим. Жабрланган электр токидан озод қилиниб, ўзига келгач, бироз муддатдан сўнг ўлим рўй беради.
Кеч ўлим электр токи таъсиридан бир неча соат, суткадан кейин эрта асоратлардан содир бўлади.
7. Электр тамғанинг морфологик хусусиятлари.
JAVOB
Электр тамғанинг ранги кўпинча оқимтир–кул ранг, сарғимтир рангда бўлади. Айни пайтда металлизация электр тамғаларга маълум бир тус беради. Металлизация мис ўтказувчилардан электр тамғага ҳаво ранг, яшил, сарғимтир–жигар ранг тус, темир ўзказувчилардан металлизация – сариқ, жигар ранг, қора тус, алюминий ўзказувчилардан – кул ранг, сарғимтир жигар ранг тус, қалай ўтказувчилардан – кул ранг–жигар ранг, қўнғир–жигар ранг тус, қўрғошин ўтказувчилардан – кул ранг, қорамтир тус беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |