11. Тан жароҳатлари оғирлик даражасининг аниқлаш мезонлари.
JAVOB. Жиноий, фуқаролик ва маъмурий ишларни кўриб чиқиш амалиётида ўтказиладиган суд-тиббий экспертизаларда тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлашда қўлланиладиган таснифловчи белгиларнинг тиббий тавсифлари тиббий мезонлар бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси талабларидан келиб чиққан ҳолда тан жароҳатларининг оғирлик даражасини суд-тиббий аниқлашнинг мезонлари сифатида ҳаёт учун учун хавф, соғлиқнинг бузилиш давомийлиги, умумий меҳнат қобилиятининг турғун йўқотилиши даражаси, бирон-бир аъзо ёки унинг функциясининг йўқотилиши, руҳий бузилиш, ҳомиладорликнинг узилиши, тананинг тикланмайдиган бадбурушлиги қабул қилинган
Тан жароҳатларининг оғирлик даражасини таснифловчи белгилар
Оғирлик даражаси
|
Таснифловчи белги
|
Оғир
|
- ҳаёт учун хавф
|
- умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг турғун йўқотолиши, кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилияти ёки бирон-бир аъзо ёхуд унинг функциясининг тўлиқ йўқотилиши
|
- ҳомиладорликнинг узилиши
|
-руҳий бузилиш
|
-тананинг силлиқланмаймиган бадбурушлиги
|
Ўртача оғир
|
-умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача турғун йўқотилиши
|
-соғлиқнинг йигирма бир кундан ортиқ муддатга бузилиши
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |