8. Атмосфера электр токининг таъсири.
JAVOB
Атмосфера электр токининг таъсири–яшиннинг
Яшин атмосферадаги гигант электр разряди бўлиб, ундаги кучланиш миллион вольт, ток кучи юз минг амперга етади ва давомийлиги сониянинг ўн мингдан қисмларини ташкил этади. Кўпинча чизиқсимон яшин, нисбатан камроқ шарсимон яшинлар кузатилади.
Мазкур травмада турлича – юзаки шикастланишлардан қўпол кенг кўламли жароҳатларгача етказилиши мумкин. Яшин тўғридан–тўғри урганда портлаш травмасида бўлганидек қўл–оёқларнинг узилиб кетиши, тананинг майда қисмларга ажралиши каби жиддий жароҳатлар вужудга келади.
9. Электротравманинг диагностикасида лаборатория текширувлари.
JAVOB.
10. Тан жароҳатлари оғирлик даражасининг юридик таснифи.
JAVOB. Тан жароҳатларининг юридик таснифи
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси бўйича оғир, ўртача оғир ва енгил тан жароҳатлари фарқланади.
Кодекснинг104-моддасига биноан етказилиш пайтида ҳаёт учун хавфли, умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг турғун йўқотилиши, кўриш, сўзлаш, эшитиш ёки бирон-бир аъзо ёхуд унинг фаолиятининг йўқотилиши, ҳомиладорликнинг узилиши, руҳий бузилиш, тананинг тикланмайдиган даражада бадбурушлигига олиб келган шикастланишлар оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланади.
Ўртача оғир тан жараҳатларининг таснифловчи белгилари 105-моддада берилган. Хусусан, Кодекснинг 104-моддасида келтирилган оқибатларга олиб келмаган, айни пайтда соғлиқнинг узоқ вақт, яъни йигирма бир кундан ортиқ бузилиши ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача турғун йўқотилишига олиб келган шикастланишлар ўртача оғир тан жароҳатлари қаторига киради.
Кодекснинг 109-моддасига мувофиқ енгил тан жароҳатининг қуйидаги икки тури ажратилади: енгил тан жароҳати ҳамда соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳати. Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига ёки умумий меҳнат қобилиятининг оз миқдорда (ўн фоизгача) турғун йўқотилишига олиб келган шикастланишлар соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлари тарзида баҳоланади. Аксинча соғлиқнинг қисқа муддатга бузилиши ёки умумий меҳнат қобилиятининг турғун йўқотилиши бўлмаган ҳолда шикастланиш енгил тан жароҳати деб таснифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |