14. Ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари белгилари.
JAVOB.
-умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача турғун йўқотилиши
|
-соғлиқнинг йигирма бир кундан ортиқ муддатга бузилиши
|
Ўртача оғир тан жараҳатларининг таснифловчи белгилари 105-моддада берилган. Айни пайтда соғлиқнинг узоқ вақт, яъни 21 кундан ортиқ бузилиши ёки умумий меҳнат қобилиятининг 10%идан 33%гача турғун йўқотилишига олиб келган шикастланишлар ўртача оғир тан жароҳатлари қаторига киради.
15. Соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари белгилари.
JAVOB.
-умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизигача турғун йўқотилиши
|
-соғлиқнинг олти кундан ортиқ, йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга бузилиши
|
16. Енгил тан жароҳатлари белгилари.
JAVOB.
Кодекснинг 109-моддасига мувофиқ енгил тан жароҳатининг қуйидаги 2 тури ажратилади: енгил тан жароҳати ҳамда соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳати. Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига ёки умумий меҳнат қобилиятининг оз миқдорда (10%гача) турғун йўқотилишига олиб келган шикастланишлар соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига сабаб бўлган енгил тан жароҳатлари тарзида баҳоланади. Аксинча соғлиқнинг қисқа муддатга бузилиши ёки умумий меҳнат қобилиятининг турғун йўқотилиши бўлмаган ҳолда шикастланиш енгил тан жароҳати деб таснифланади.
17. Симуляция, диссимуляция, аггравация.
JAVOB.
Симуляция– соғлом шахс томонидан мавжуд бўлмаган касалликни (сохта касаллик) бор деб кўрсатиш. Бунда турли усул ва йўллар билан мавжуд бўлмаган касалликнинг субъектив ва объектив белгиларини кўрсатишга ҳаракат қилинади.
Симуляцияни аниқлаш учун шахс маълум бир вақт давомида диққат билан кузатилиши, текширилиши зарур
Мавжуд касаллик ёки травманинг белгиларини оғирроқ қилиб кўрсатиш аггравация деб номланади. Аксарият ҳолатларда касаллик ёки травманинг субъектив белгилари оғирроқ этиб кўрсатилади. Аггравация ҳолатининг диагностикасида текширув натижасида аниқланган объектив белгилар билан субъектив симптоматиканинг ўзаро мутаносиблиги таҳлил қилинади. Онгли равишда бемор томонидан даво муолажаларини қабул қилмаслик, врач тавсияларига риоя қилмаслик ҳам аггравация сифатида баҳоланиши мумкин.
Симуляция ва аггравация қасддан қилиниши ёки патологик бўлиши мумкин. Қасддан қилинганда бирон-бир мақсад (масалан, жазодан қутулиш, ҳарбий хизматни ўтамаслик) кўзда тутилади. Патологик симуляция ёки аггравация аниқ мақсадсиз вужудга келади ва одатда нерв ёки руҳий касалликнинг бир аломати деб қаралади.
Диссимуляция
Бу тушунча мазмунан симуляцияга қарама-қарши бўлиб, суд-тиббий экспертиза амалиётида нисбатан камроқ учрайди. Барча ҳолатларда диссимуляция касаллик ёки бошқа патологик ҳолатни яшириш мақсадида қасддан қилинади. Диссимуляция асосан соғлиққа нисбатан алоҳида талаб қўйиладиган ҳолларда кузатилади. Хусусан, ҳарбий билим юртларига кирувчилар, хизматни давом эттириш ниятидаги учувчилар, ғаввослар, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари диссимуляция қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |