12. Тан жароҳатлари ҳолатларида суд-тиббий экспертизанинг вазифалари.
JAVOB.
тиббий нуқтаи назардан жароҳатларнинг тури, уларнинг жойлашуви ва хусусиятлари;
жароҳат етказиш қуроли ёки воситанинг тури;
шикастланишнинг вужудга келиш механизми;
жароҳатнинг етказилиш муддати:
таснифловчи белгини келтирган ҳолда, тан жароҳатларининг оғирлик даражаси.
13. Оғир тан жароҳатлари белгилари.
JAVOB. Кодекснинг104-моддасига биноан етказилиш пайтида ҳаёт учун хавфли, умумий меҳнат қобилиятининг 33%идан кам бўлмаган қисмининг турғун йўқотилиши, кўриш, сўзлаш, эшитиш ёки бирон-бир аъзо ёхуд унинг фаолиятининг йўқотилиши, ҳомиладорликнинг узилиши, руҳий бузилиш, тананинг тикланмайдиган даражада бадбурушлигига олиб келган шикастланишлар оғир тан жароҳатлари сифатида баҳоланади.
- ҳаёт учун хавф
|
- умумий меҳнат қобилиятининг ўттиз уч фоизидан кам бўлмаган қисмининг турғун йўқотолиши, кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилияти ёки бирон-бир аъзо ёхуд унинг функциясининг тўлиқ йўқотилиши
|
- ҳомиладорликнинг узилиши
|
-руҳий бузилиш
|
-тананинг силлиқланмаймиган бадбурушлиги
|
Do'stlaringiz bilan baham: |