4. Электротравманинг вужудга келишида электр токининг организмга таъсири шароитлари билан боғлиқ омилларнинг аҳамияти.
JAVOB Электр токининг таъсирида аҳамиятли бўлган уч гуруҳ
электр токи билан боғлиқ
организм билан боғлиқ
электр токи ва организмнинг ўзаро таъсиридаги шароитлар билан боғлиқ омиллар
III гуруҳ. Электр токи ва организмнинг ўзаро таъсири шароитлари билан боғлиқ омиллар.
Электр токи таъсирининг давомийлиги. Таъсир қанчалик давомийроқ бўлса, шунчалик кўп миқдорда электр токи танадан ўтади ва шикастланиш жиддийроқ, оғирроқ бўлади. Паст кучга (10–15 миллиампер) эга бўлган токнинг узоқроқ вақт давомидаги таъсирида мушакларнинг ихтиёрсиз қисқариши содир бўлиб, жабрланган мустақил тарзда электр манбаидан озод бўла олмайди. 25 миллиампердан катта кучга эга токнинг давомий таъсирида нафас мушакларнинг талвасаси вужудга келиб, ўткир асфиксиядан ўлим содир бўлади. 80 миллиампер ва ундан катта кучга эга ток узоқроқ таъсир этганда юрак қоринчаларининг фибрилляцияси вужудга келади.
Электр токига уланиш. Электр токининг танага кириши ва ундан чиқиши ҳолатларидагина организмда электр токи тарқалади. Бу вазият тана қисмларининг бир вақтнинг ўзида икки электрод билан контактида (икки қутбли уланиш) ёки танада ерга уланиш бўлиб, бир электрод билан контактда (бир қутбли уланиш) рўй беради. Ердан изоляция қилинган тананинг электр токига бир қутбли уланиши одатда ҳаёт учун хавф туғдирмайди.
Электр токининг танадаги йўли (“ток сиртмоғи”). Шикастланишнинг оғирлиги электр токининг организмда қандай аъзо ва тўқималардан ўтишига боғлиқ. Электр токининг кириш ва чиқиш жойига нисбатан турли “ток сиртмоқлари” фарқланади (расм 7.7.). Электр токининг юрак, бош мия орқали ўтиши ҳаёт учун хавфли ҳисобланади. Хусусан, бу ҳолат юқори, чап, чап эгри, чап тўлиқ “ток сиртмоқларида” кузатилади.
Электротравмада электр токининг йўллари (В.М.Смольянинов ва бошқалар (1975) бўйича.
Электр токининг умумий таъсири натижасида организмдаги тўқима ва ҳужайраларнинг ҳаётий фаолияти учун муҳим бўлган электр жараёнлари бузилади. Қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг ўзгариши юрак– қон томир, нафас олиш ва марказий нерв тизимлари фаолиятининг бузилишига олиб келади. Натижада юрак қоринчаларининг фибрилляцияси, нафас олишнинг бузилиши, шок, қон томирлари билан боғлиқ шикастланишлар вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |