Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Download 0.89 Mb.
bet24/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

Ишқаланиш. Бунда шикастловчи жисм танага нисбатан ёки тана жисмга нисбатан бурчак остида таъсир этиб, ҳаракатланади. Ишқаланиш механизмида фақат бевосита жароҳатлар вужудга келиб, улар асосан шилинма кўринишида бўлади.
Буралиш. Ушбу механизмда тана ёки унинг бирон-бир соҳасига икки айлана - бири соат мили бўйича, иккинчиси эса унга қарши йўналишда куч таъсир этади. Чўзилиш механизмида бўлганидек, иккинчи куч тана ёки унинг бирон-бир соҳасини ҳаракатсиз объектга фиксацияси бўлиши мумкин. Хусусан, суякларнинг спиралсимон синишлари вужудга келади.
Чайқалиш. Одатда ушбу механизм зарбдан сўнг ёки тананинг силкиниши натижасида кузатилади. Вужудга келадиган жароҳатлар таъсир кучининг катталиги ва таъсир этилаётган соҳага боғлиқ. Таъсир унча кучли бўлмаса, бош миянинг чайқалиши каби функционал ўзгаришлар устувор бўлган жароҳатлар вужудга келади.

Шилинмалар, ривожланиш бьосқичлари, суд-тиббий аҳамияти.


Шилинмаларнинг ривожланишида А.Ф.Тайков (1951) бўйича 4 босқич фарқланади:

  1. Янги шилинма босқичи. Бунда шилинма юзаси аввал нам бўлади, кейинроқ қурийди. Шилинма юзаси шикастланмаган тери сатҳидан паст. Бу босқич 12 соатгача давом этади.

  2. Қопламанинг ҳосил бўлиш босқичи. Бу босқич 2-3 суткагача давом этиши мумкин. Шилинма юзасидаги некрозга учраган тери тўқимаси, лимфа, чуқур шилинмаларда қон қуриб, қопламанинг асосини ташкил этади. Аввалига қоплама соғлом тери сатҳида бўлади.

  3. Эпителизация босқичи 7-9 суткагача давом этади.. Қоплама қаттиқлашади, қалинлашади ва соғлом тери сатҳидан кўтарилади. Эпителизация туфайли қоплама периферик соҳалардан бошлаб кўча бошлайди.

  4. Из босқичи. Тушиб кетган қоплама ўрнида пушти доғ кўринишидаги из қолиб, у 10-15 суткага келиб йўқолади. Шилинманинг шаклидан қатъий назар шилинмадан қолган из думалоқ, овал шаклда бўлади.

Шилинмаларнинг суд-тиббий аҳамияти қуйидагилар билан белгиланади:

  • механик таъсир бўлганлигини тасдиқлайди;

  • шикастланишнинг механизми ва муддатини аниқлаш мумкин;

  • айрим ҳолатларда шилинмаларнинг жойлашган ўрни, шакли, сонига қараб ҳодиса тафсилоти буйича тахмин қилса бўлади (масалан: буйинда ёйсимон шилинмалар бўлса, қўл билан бўғишда вужудга келганлиги ҳақида);

  • баъзан шилинмалар бўйича тан жароҳатларининг оғирлик даражаси аниқланади.

Шилинмаларнинг пергамент доғларидан фарқлари.


Пергамент доғлари сариқ, жигар рангда бўлиб, атрофдаги тери сатҳида ёки ундан пастроқ бўлади, уларда қоплама ҳосил бўлмайди ва ҳаётий жароҳатларга хос ўзгаришлар аниқланмайди.
Фарклшнинг оддий усули мавжуд бўлиб, ундан шифокорлар ҳам мурданинг ташқи кўздан кечиришда фойдаланиши мумкин. Шубҳали соҳага илиқ физиологик эритма ёки сув билан ҳўлланган дока ёки пахта бўлаги 5–10 дақиқага қўйилади. Пергамент доғлари бунда бироз юмшайди ва оқаради, ҳаётий шилинмалар эса ўзгармайди.

Қонталашлар, суд-тиббий аҳамияти.


Улар ўтмас жисмлар таъсирида зарб, сиқилиш ва чўзилиш механизмлари орқали қон томирларнинг ёрилиши натижасида тери, тери ости ёғ тўқимаси ва юмшоқ тўқималарга қон қуйилишлардир. Шикастланиш соҳасида шиш, маҳаллий ҳароратнинг кўтарилиши ва оғриқ кузатилади.
Бирон-бир бўшлиқ ёки тўқималар оралиғида қоннинг тўпланиши гематома деб аталади.
Қонталашларнинг шакли, ўлчамлари ўтмас жисмнинг шикастловчи юзасининг хусусиятларига боғлиқ. Чекланмаган юзали жисмнинг таъсирида қонталашлар одатда думалоқ, овал шаклларда бўлади. Чекланган юзали жисмнинг таъсирида қонталашларларнинг шакли, ўлчамлари шикастловчи юзанинг шакли, ўлчамларига ўхшаш бўлади. Шикастланиш соҳаси қанчалик суякларга яқин жойлашса, шунчалик шикастловчи юза ва қонталаш ўртасидаги ўхшашлик кучлироқ бўлади.

Қонталашлар ва мурда доғларининг дифференциал диагностикаси.


?

Ўтмас жисмлардан етказилган яралар.


Терининг барча қаватлари ва чуқур жойлашган юмшоқ тўқималарнинг ажралиши кўринишидаги жароҳатлар яра деб аталади. Юзаки яраларда шикастланиш фақат тери қатламлари билан чекланса, чуқур яраларда жароҳат тери остидаги юмшоқ тўқималарни ҳам қамрайди.
Яраларнинг четлари, учлари, чекка деворлари ва туби фарқланади. Ўтмас жисмлардан етказилган яраларнинг четлари одатда нотекис, шилиниш ва қон қуйилишлар билан, баъзан мажақланган бўлади. Яраларнинг учлари одатда ўтмас, баъзан бошқа шаклда бўлиши мумкин. Чекка деворлар нотекис, деворлар орасида мушак, бириктирувчи тўқималар ёки сочлардан иборат “кўприкчалар”, баъзан кўчган ёки бўртиб турган соч пиёзчалари аниқланади. Яранинг туби ҳам нотекис сатҳли бўлади. Одатда бу турдаги яраларда ташқи қон кетиши кучли бўлмайди ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаса, иккиламчи тортилиш орқали битади, яъни қўпол чандиқ қолдиради.
Яраларнинг чекка деворларида икки зона фарқланиб, марказий зонада тўқималарнинг мажақланиши, некрози, периферик зонада эса қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ ўзгаришлар аниқланади.

Баландликдан йиқилишда вужудга келадиган жароҳатларнинг хусусиятлари.


Баландликдан йиқилишнинг бевосита, босқичли ва эркин бўлмаган турлари мавжуд.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling