Суд тиббиёти фанидан ян саволлар 1 Суд тиббиёти, таъриф. Суд тиббиёти ва суд-тиббий экспертиза. Суд тиббиёти фани


Тан жароҳати тушунчаси. Шикастловчи омиллар. Жавоб: Тан жароҳати


Download 0.89 Mb.
bet23/38
Sana31.01.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1143584
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38
Bog'liq
ЯН Умумий саволларга жавоб

5
Тан жароҳати тушунчаси. Шикастловчи омиллар.
Жавоб: Тан жароҳати тушунчаси жиноят ҳуқуқида қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида соғлиққа етказилган зиённи англатади. Шундан келиб чиққан ҳолда суд тиббиётида соғлиқнинг бузилиши ёки ўлимга олиб келган бирон-бир ташқи таъсир натижасидаги организм аъзо ва тўқималарининг анатомик бутунлиги ёки физиологик функциясининг бузилиши тан жароҳати деб номланади.
Тан жароҳатининг ҳаётийлигини аниқлаш.
Жароҳатларнинг ҳаётийлиги аниқлашда умумий ва маҳаллий белгилар мавжуд. Умумий белгиларга қуйидагилар киради:

  • ташқи ва ички қон кетиши;

  • ички аъзоларнинг умумий камқонлиги;

  • нафас йўлларида қон ва бошқа ёт моддаларнинг аспирацияси;

  • ошқозон, ичакда қон, ёт моддалар, шикастланган аъзоларнинг майда бўлакчаларининг топилиши;

  • сийдик ва буйрак найчаларда миоглобиннинг бўлиши;

  • ёғ тўқимаси бўлган соҳаларнинг шикастланишида лимфада эритроцитлар, ёғнинг топилиши;

  • шикастланиш соҳасига нисбатан регионал лимфа тугунларида эритроцитларнинг бўлиши (эритрофагия);

  • эмболларнинг аниқланиши (ҳаво, ёғ, тўқима, ёт модда).


маҳаллий белгилар қуйидагилар:

  • жароҳат соҳасидаги тўқимага қон қуйилиши;

  • шикастланган соҳадаги қон томирларида тромбларнинг топилиши;

  • шикастланган тўқиманинг реактив шиши;

  • шикастланиш соҳасида яллиғланиш аломатлари;

  • шикастланган мушакларнинг қисқариши;

  • ҳужайраларнинг некрози;

  • шикастланган соҳадаги тўқималарда турли гистокимёвий ўзгаришлар.

Механик жароҳатлар.


Суд-тиббий экспертиза амалиётида механик жароҳатлар шикастланишларнинг энг кўп учрайдиган тури ҳисобланади.Механик жароҳатларнинг вужудга келишидаги асосий шарт ҳаракатнинг бўлишидир. Бунда шикастловчи жисм ёки тана ва унинг қисмлари ҳаракатда бўлиши лозим.
Механик жароҳат етказувчи воситалар:
Қурол- пистолет, милтиқ, ҳанжар ва ҳкз
Анжом- маълум бир ишлаб чиқариш,уй-рўзғор ёки кундалик ҳаётда ишлатиладиган маҳсулотлар (болта, арра, қайчи ва ҳкз.)
Жисм- Аниқ қўлланилиш мақсадига эга бўлмаган нарсалар-тош, таёқ ва ҳкз.
Механик жароҳатлар
Ўтмас- ўтмас жисм таъсирида, транспорт воситаларидан ва баландликдан йиқилишда етказилган
ўткир жисмлар.
ўқ отар қуроллардан- хусусан ўқ отар ва портлашда олинганларга

Механик жароҳатлардан ўлим сабаблари.


Бирламчи:
Ҳаёт билан номутаносиб жароҳатлар. бошнинг танадан ажраши, тананинг иккига бўлиниши, бошнинг мажақланиши, ички аъзоларнинг қўпол шикастланишлари ( масалан, юракнинг мажақланиши ёки узилиб кетилиши) киради.
Ҳаёт учун муҳим аъзоларнинг шикастланиши.
Қон йўқотиш
Травматик шок
қон ва ҳаво билан қисилиши.
Эмболия.
Қоннинг аспирацияси натижасида асфиксия
иккиламчи сабабларига: асосан турли инфекцион асоратлар (сепсисга олиб келган йирингли перитонит, плеврит, менингит, остеомиелит, анаэроб инфекция - газ гангренаси, қоқшол), интоксикациялар (травматик токсикоз) киради.

Ўтмас жисмларнинг таснифи.
(А.И.Муханов (1989) бўйича):
а - чекланмаган ясси юзали; б – чекланган ясси юзали; в – сферик юзали; г – цилинд юзали; д-уч чеккали қиррали; е – икки чеккали қиррали.

Ўтмас жисмлардан шикастланиш механизми.


Ўтмас жисмлардан етказилган жароҳатлар асосан зарб, қисилиш, чўзилиш ва ишқаланиш механизми бўйича вужудга келади.
Зарб. Бунда шикастловчи жисм бир томонлама кескин ва қисқа вақт (0,1-0,01 сек. ва ундан кам) давомида таъсир қилади. Агар шикастланаётган тана ёки тананинг соҳаси шикастловчи жисмга нисбатан ҳаракатланса, зарбланиш деб номланади. Ушбу механизмда шилинма, қонталаш, лат яра, суякларнинг синиши ҳамда бош мия ва ички аъзоларнинг жароҳатлари вужудга келиши мумкин.
Сиқилиш. Бу механизмда танага бир-бирига қараб йўналган, яъни марказга интилувчи икки, баъзан ундан кўп куч нисбатан узоқ вақт таъсир этади. Одатда шикастловчи жисм катта массага эга бўлади ва иккинчи куч вазифасини бирон-бир ҳаракатсиз жисм (ер, девор, дарахт ва ҳкз.) бажариши мумкин.
Чўзилиш. Бу жараён қисилишга қарама-қарши бўлиб, танага марказдан қочувчи икки ёки ундан ортиқ куч таъсир этади. Иккинчи куч вазифасини тана ёки унинг бирон-бир соҳасини ҳаракатсиз объектга фиксация қилувчи куч ўташи мумкин. Мазкур механизм учун билвосита жароҳатлар хос бўлиб, йиртма яралар, ёрилишлар, тана қисмларининг ажралиши аниқланади.

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling