Функционал захарлардан заҳарланиш клиник манзараси ривожланиш босқичлари
Gashish (ko‘knori) dan zaharlanish
Gashish – (marixuanna, ganja, xaras, bang, kif, dagga, maxangi, anasha, plan). Uning ximiyaviy tarkibi-tetragidrokannobitol. Ta’sir mexanizmi: narkotik modda, og‘ir darajadagi distrofik o‘zgarishlarga olib keladi.
Klinik belgilari: qayd qilish, qorachiqlarning torayishi, yorug‘likka javob reaksiyasining pasayishi, nafas olish sekinlashuvi, arterial qon bosimi pasayishi, teri oqarishi, sovuq ter chiqishi, tana temperaturasining pasayishi, nafas markazining falajlanishi kuzatiladi.
Morfologik belgilari: bosh miya qon tomirlarida notekis to‘laqonlilik, qon tomirlar spazmi, qon tomirlar devori qalinlashuvi, qon tomirlar o‘tkazuvchanligini oshishi, yurak mushaklarida o‘choqli distrofiya va nuqtali qon quyilishlar, o‘pkada to‘laqonlilik, nuqtali qon quyilishlar, jigarda distrofik o‘zgarishlar.
Ишкорланинг тукимага таъсири.
--Гидроксид ионлар тўқима оқсилларини бўктиради, эритади ва ишқорли альбуминатлар ҳосил бўлади;
--Оқсил эриши натижасида колликвацион (хўл) некроз юзага келади.
--Ўлган тўқима бўкиши, эриши сабабли атроф тўқимадан чегараси ноаник бўлади.
--Юмшоқ некроз ишқорнинг тўқимага чуқур киришига қаршилик килмайди, шу сабабли куйиш чуқур бўлади;
--Ишқорли гематин ҳосил бўлади. Некроз соҳаси ишкорли гематин ҳисобига яшил-кўнгир рангли бўлади;
--Ишқорлар қиздирилганда тўқимага чуқур кириб эритади.
Кислоталанинг тукимага таъсири.
--Водород ионлари тўқимадан сувни тортиб олади, яъни тўқимани сувсизлантиради;
--тўқима оқсилини ивитиб, кислотали альбуминатлар ҳосил қилади, яъни тўқимани қотиради.
--Қаттиқ қоплама кислотанинг тўқимага чуқур киришига қаршилик қилади, шу сабабли куйиш юзаки бўлади ва ошқозон ёки ичак кам холларда тешилиши кўзатилади;
--Оқсил ивиши натижасида коагуляцион (қуруқ) некроз юзага келади, ўлган тўқима атроф тўқималардан ажралиб турадиган шишли қаттиқ қопламалар юзага келтиради.
--Гемоглобин билан бирикиб кислотали гематин ҳосил қилади ва тўқима рангини ўзгартиради. Шунинг учун некроз соҳа ранги кислотали гематин ҳисобига қорамтир-қўнғир кўринишда бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |