Суд тиббий экспертиза турлари


Сперма мавжудлигини аниқлаш услублари


Download 378.14 Kb.
bet6/33
Sana09.02.2023
Hajmi378.14 Kb.
#1179788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
SUDMED

Сперма мавжудлигини аниқлаш услублари

1)Тахминий методлар:
--Ультрабинафша нурларида текшириш услуби. (ультрабинафша нурланишда хаворанг нурланиш кузатилади);
--Микрокристаллик - флоранса реакцияси. (1,6 гр кали йод, 2,45 гр кристаллик йод ва 30 мл дистилланган сувдан иборат реагент томизилганда кунгир рангли кристаллар пайдо булади);
--Картошка шираси билан утказиладиган реакция. (Картошка шираси таъсирида аглютинация реакцияси булмайди);
--Нордон фосфатаза реакцияси 1% ли натрий фенолфталин фосфатнинг ацетат буферидаги эритмаси билан ишлов берилади (объектларда сариқ рангли спермин зонаси, пушти бинафша рангли холин доғи, оқиш-малина рангли нордон фосфотаза зонаси ҳосил бўлади).
2) Ишончли методлар:
--Морфологик услуб. (Серопян усули). изотоник эритмада ишлов берилиб, буяш (1% фуксин) ва микроскоп ёрдамида сперматозоидлар (бошчаси, буйинчаси ва думи) қуришдан иборат.
--Хроматография услуби. Сперма доғини сақловчи ипчалар (1% ли натрий фенолфталиен фосфатнинг ацетат буферидаги эритмаси билан ишлов берилган) хроматографик қоғозга бириктирилиб, бутанол (4):сирка кислота (1):дистилланган сув (5) ли эритмага ботирилади. Натижа сариқ рангли спермин зонаси, бинафша рангли холин доги, малина рангли нордон фосфотаза зонаси ҳосил булади.



  1. Соч текшируви билан боғлиқ саволлар

1) Аникланган объект сочми?
Микроскоп остида курилганда соч 3 каватдан иборат: энг устки кавати кутикула булиб черепиццасимон жойлашган; иккинчи кават - дуксимон тукималардан иборат булиб пустлок кавати; учинчи кават сочнинг узаги. Мазкур каватларнинг мавжудлиги объектнинг шубхасиз соч эканлигининг белгисидир.
2) Сочнинг тур мансублиги қандай;
Одам сочлари ингичка, соч мағзининг кичиклиги (хайвонларда кенг булади), пустлоқ қаватининг кенг булиши (ҳайвонларда тор булади), сочнинг ташқи қирғоғининг текис булиши (ҳайвонларда тулқинсимон) билан ҳайвон сочларидан анча фарқ қилади.
3) Мазкур соч тананинг қайси қисмида жойлашган;
Одам сочининг регионал келиб чиқишини аниқлаш унинг узунлиги, шакли, ранги, кундаланг кесимини урганишга асосланган. Масалан, бош сочининг кундаланг кесими овалсимон шаклда булса, муйлов-қов сочларининг кундаланг кесими учбурчак шаклга эга.
4) Сочнинг жинсий ва индивидуал келиб чикиши:
Сочнинг жинсий мансублиги, пиёзча кисми хужайра пардаларида Х-хроматик (аёл жинсли) ва У-хроматик (эркак жинсли)ларни аниклаш билан исботланади.
Сочнинг индивидуал келиб чикишини аниклаш учун бир канча усуллар бор, масалан топилган соч толаси морфологик хусусиятлар солиштирганда мос келиши.
5) Соч шикастланиш механизми:
Соч тез харакат билан тортилиб узилса шикаст юзаси текис булади;
Соч аста-секинлик билан тортилса – шикаст юзаси зинапоясимон шаклда булади;
Тумтоқ жисм билан шикаст етказилса, шикаст юзаси-урчуксимон шаклда булади ва толаларга ажралиб кетади;
Уткир воситалар таъсирида кесилган сохада соч текис булади;
Юқори даражали харорат (аланга) таъсир этса, микроскоп остида каралганда, соч илдизида майда пуфакчаларни куриш мумкин;
Юлинган сочлар булса, унда унинг пиёзчаси қалконсимон, букилган, унинг атрофида оқариб турган пиёзча қисмининг пардаси куринади;
Тушиб колган сочларни эса, пиёзчаси колбасимон булиб тери сургичи учун чуқурчаси булмайди.




  1. Download 378.14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling