- СУД ТОКСИКОЛОГИЯСИ
- 4- Маъруза
- МАВЗУ: Биологик объектдан сув буғи ёрдамида ажратиб олинадиган заҳарли моддаларни таҳлил усуллари. Сирка кислотаси, ацетон, фенол, крезоллар, анилин, нитробензол.
- Маърузачи: М.И.Нурматова.
- Тошкент – 2022
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
- СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ
- Токсикологик кимё кафедраси
- Маъруза вақти - 2 соат.
- Ўқитиш мақсади – Учувчи заҳарлар: сирка кислота, ацетон, фенол, крезол, анилин, нитробензолларнинг токсикологик аҳамияти ва таҳлил усуллари билан таништириш.
-
- Маъруза режаси:
- Сирка кислотасининг, токсикологик аҳамияти ва таҳлил усуллари;
- Ацетоннинг токсикологик аҳамияти ва таҳлил усуллари;
- Фенол, токсикологик аҳамияти ва таҳлил усуллари;
- Крезоллар, токсикологик аҳамияти ва таҳлил усуллари;
- Анилин, нитробензол унинг токсикологик аҳамияти ва таҳлил усуллари.
- Адабиётлар:
- 1. Л.Т.Икромов ва бошқалар - “Токсикологик кимё". Тошкент, 2011 й.
- 2. В.Ф.Крамаренко - "Токсикологическая химия".Киев, 1989г.
Кимёвий соф сирка кислота рангсиз, тиниқ, учувчан суюқлик бўлиб, паст ҳароратда кристалланади. Жуда кучли характерли ҳиди бор. Мазаси ўта нордон. 117-1180 да қайнайди. Сув ва органик эритувчилар (эфир, хлороформ, ацетон) билан ҳар қандай нисбатда қўшилади. - Кимёвий соф сирка кислота рангсиз, тиниқ, учувчан суюқлик бўлиб, паст ҳароратда кристалланади. Жуда кучли характерли ҳиди бор. Мазаси ўта нордон. 117-1180 да қайнайди. Сув ва органик эритувчилар (эфир, хлороформ, ацетон) билан ҳар қандай нисбатда қўшилади.
- Сирка кислотанинг ўлдирувчи дозаси 2-15 г. Ҳаводаги рухсат этиладиган концентрацияси эса 0,005 мг/л.
- Сирка кислота билан заҳарланиш сульфат ва хлорид кислотадан заҳарланишга нисбатан енгилроқ ўтсада, сирка кислотада буғланиш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли нафас йўлларини ишдан чиқаради, шунинг учун ўлим ҳоллари кўп учрайди.
- Сирка кислота кимё саноатида мураккаб эфирлар олишда, индиго моддасини синтезлашда, доришуносликда эса аспирин, фенацетин, ванилин препаратларини ҳосил қилишда кенг миқёсда қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |