Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўҒрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини тушунтириш


Download 351.25 Kb.
bet22/64
Sana15.08.2023
Hajmi351.25 Kb.
#1667334
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   64
Bog'liq
қонун ижро

31-модда. Ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини тушунтириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижрога топширилган ижро ҳужжатидаги талаблар ноаниқ бўлган тақдирда давлат ижрочиси ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини, шунингдек қонунга кўра ижро ҳужжати ҳисобланадиган ҳужжатни тушунтириб беришни сўраб ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга ариза билан мурожаат қилишга ҳақли.
Ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган давлат ижрочисининг мурожаати келиб тушган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида уни кўриб чиқади ва ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган ўзи қабул қилган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатининг, шунингдек қонунга кўра ижро ҳужжати ҳисобланадиган ҳужжатнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда унга тушунтириш беради. Суд ижро ҳужжатига тушунтириш бериш тўғрисида ажрим чиқаради, ижро ҳужжатини берган бошқа орган эса қарор чиқаради.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
32-модда. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, уларни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир.
(32-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмалари давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича ижрони қарздор тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган судга ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақли.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижро ҳужжатини ижро этиш кечиктирилган тақдирда, ижро этишни кечиктирган суд ёки бошқа орган томонидан белгиланган муддат ичида ижро ҳаракатлари амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Қарздорнинг ҳисобварақларига қўйилган хатлов кечиктириш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган тақдирда кечиктириш муддатига олиб ташланади.
Ижро ҳужжати бўлиб-бўлиб ижро этилган тақдирда, ижро ҳужжати уни бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги қарорда белгиланган қисм ва муддатлар бўйича ижро этилади.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонунига асосан иккинчи — тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 351.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling