Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўҒрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
-модда. Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан ижро ҳаракатларининг таъминланиши
Download 351.25 Kb.
|
қонун ижро
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-модда. Ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари
4-модда. Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан ижро ҳаракатларининг таъминланиши
Агар ундирувчи банкда ёки бошқа кредит ташкилотида қарздорнинг ҳисобварақлари мавжудлиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлса, пул маблағларини ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларининг ва бошқа органлар ҳужжатларининг талаблари баён этилган ижро ҳужжатини ундирувчи бевосита ана шу банкка ёки бошқа кредит ташкилотига юбориши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. Қарздорнинг ҳисобварақлари бўйича хизмат кўрсатувчи банк ёки бошқа кредит ташкилоти ижро ҳужжати олинган кундан эътиборан кейинги иш кунидан кечиктирмай ижро ҳужжатида баён этилган пул маблағларини ундириш тўғрисидаги талабларни ижро этади ёхуд қарздорнинг ҳисобварақларида ундирувчининг талабларини қаноатлантириш учун етарли пул маблағи йўқлиги сабабли кўрсатилган талаблар тўла ёки қисман ижро этилмаганлигини қайд этиб қўяди. (4-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган талабларни бажармаслик суднинг қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва миқдорда банкка ёки бошқа кредит ташкилотига жарима солиши учун асос бўлади. (4-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 5-модда. Ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатлари Ушбу Қонунда белгиланган қоидаларга биноан қуйидагилар ижро этилиши лозим: Олдинги таҳрирга қаранг. 1) фуқаролик ишлари ва иқтисодий низолар бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари; (5-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 2) жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми, шунингдек жарима тариқасидаги жазони назарда тутувчи ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари; (5-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-151-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 94-модда) 3) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми; 4) алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар; 5) нотариусларнинг ижро хатлари; 6) меҳнат низолари комиссияларининг қарорлари; 7) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар; Олдинги таҳрирга қаранг. 8) ҳакамлик судининг қарорлари; (5-модданинг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 1 августдаги ЎРҚ-106-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 315-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. 9) Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ёки халқаро шартномасида назарда тутилган ҳолларда чет эл судлари ва арбитражларининг қарорлари; (5-модданинг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) 10) ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари; Олдинги таҳрирга қаранг. 11) давлат ижрочиларининг ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллардаги қарорлари; (5-модданинг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 12) қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари. (5-модданинг 12-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Download 351.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling