Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўҒрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Чет эл судлари ва арбитражлари қарорларини ижро этиш


Download 351.25 Kb.
bet3/64
Sana15.08.2023
Hajmi351.25 Kb.
#1667334
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
қонун ижро

6-модда. Чет эл судлари ва арбитражлари қарорларини ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл судлари ва арбитражларининг қарорларини ижро этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалари билан белгиланади.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси суди томонидан чет эл судининг ёки арбитражининг қарори асосида берилган ижро варақаси, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарор қонуний кучга кирган вақтдан эътиборан уч йил ичида мажбурий ижро этиш учун топширилиши мумкин.
7-модда. Ижро ҳужжатлари
Қуйидагилар ижро ҳужжатлари ҳисобланади:
1) судлар ўзлари қабул қиладиган суд ҳужжатлари асосида берадиган ижро варақалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) ҳакамлик судининг қарорларини мажбурий ижро этиш юзасидан судлар берадиган ижро варақалари;
(7-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 1 августдаги ЎРҚ-106-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 315-модда)
3) чет эл судлари ва арбитражлари қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси судлари берадиган ижро варақалари;
4) суд буйруқлари;
5) алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар;
6) нотариусларнинг ижро хатлари;
7) меҳнат низолари комиссиялари ўз қарорлари асосида берадиган гувоҳномалар;
8) маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар;
9) ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
10) давлат ижрочиларининг қарорлари;
(7-модданинг биринчи қисми 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари.
(7-модда биринчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижро варақаси, суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали тақдим этилиши мумкин.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижро ҳужжатининг асл нусхаси йўқолган тақдирда, қонунчиликда назарда тутилган тартибда бериладиган унинг дубликати ундирув учун асос бўлади.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 351.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling