Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўҒрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Download 351.25 Kb.
|
қонун ижро
82-модда. Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг ижро этилишини улар Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар таъминлаш
Қуйидаги ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилгунига қадар ундирувчи томонидан тегишли давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига ижросини таъминлаш учун топширилади: юридик шахсдан пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари — қарздор юридик шахсга ҳисобварақлар бўйича хизмат кўрсатувчи банк муассасасига ёки бошқа кредит ташкилотига (бундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари мустасно); давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин юзага келадиган мулкий ҳуқуқларни белгилаш тўғрисидаги ёки уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ижро ҳужжатлари — тегишли мулкий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи давлат органларига ва ташкилотларга; қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқини белгилаш ёки қимматли қоғозларнинг миқдори ва тури бўйича аниқланадиган юридик шахслар устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни белгилаш тўғрисидаги ёхуд қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳисобга олишга доир мажбурият юклатилишини назарда тутувчи ижро ҳужжатлари — қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқини ижро ҳужжатида кўрсатилган шахс номига ҳисобга қўйиш мақсадида ваколатли органга (ташкилотга); ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжатлари — ишга тиклаш ваколати берилган иш берувчига; иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари — иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириши шарт бўлган тегишли иш берувчига (ташкилотга); қарздор давлат органи, ташкилот ёки унинг мансабдор шахслари тўғрисидаги ёхуд уларнинг зиммасига мажбуриятлар юклатилишини назарда тутувчи ижро ҳужжатлари — қарздор давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига ёхуд ижро ҳужжатида ўз зиммасига мажбуриятлар юклатилган давлат органига, ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига; маъмурий жарима солиш ҳақидаги ижро ҳужжатлари — иш ҳақини ёки бошқа даромадни, пенсияни ёки стипендияни тўлашни амалга оширувчи ташкилотга (бундан ҳуқуқбузар ишламаётган ёки унинг иш жойи номаълум бўлган ҳоллар мустасно). Ушбу тартиб суднинг маъмурий жарима солиш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан қўлланилмайди. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ижро ҳужжатлари ўзига ушбу ҳужжатлар тақдим этилган давлат органи, ташкилот ва мансабдор шахслар томонидан, агар ижро ҳужжатларида бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, улар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, банкларга тақдим этилган юридик шахсдан пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари эса кейинги иш кунидан кечиктирмай банк томонидан ижро этилади. Ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжатлари ишга тиклаш ваколати берилган иш берувчига ижрони таъминлаш учун ундирувчи томонидан ижро ҳужжати тақдим этилган кундан кейин дарҳол ижро этилади. Айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган муддатларда давлат органи, ташкилот ёки унинг мансабдор шахси томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда, ундирувчи томонидан ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси органларига тақдим этилади ҳамда айбдор шахслар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликка тортилади. Download 351.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling