Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўҒрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Ижро иши юритишда ҳуқуқий ворислик


Download 351.25 Kb.
bet8/64
Sana15.08.2023
Hajmi351.25 Kb.
#1667334
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64
Bog'liq
қонун ижро

12-модда. Ижро иши юритишда ҳуқуқий ворислик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижро иши юритишдан тарафларнинг бири чиқиб кетган тақдирда (ундирувчи ёки қарздорнинг вафот этиши, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига талаблардан воз кечилиши, қарзни бошқа шахсга ўтказилиши ва шу кабилар) давлат ижрочиси ўз қарори билан ана шу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан қонунда белгиланган тартибда алмаштириши шарт. Амалга оширилган барча ҳаракатлар чиқиб кетган тараф учун қай даражада мажбурий ҳисобланган бўлса, унинг ўрнига ижро иши юритишга кирган ҳуқуқий ворис учун ҳам шу даражада мажбурийдир.
(12-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
13-модда. Ижро иши юритишда тарафлар вакилларининг иштироки
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний шахслар ижро иши юритишда мустақил равишда ёки вакиллари орқали иштирок этишлари мумкин. Ижро иши юритишда жисмоний шахснинг шахсан иштирок этиши уни вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Агар ижро ҳужжати бўйича қарздор зиммасига фақат унинг ўзи шахсан ижро этиши мумкин бўлган мажбуриятлар юклатилган бўлса, шунингдек ижро ҳужжатининг хусусияти ундирувчининг шахсан иштирокини талаб қилган ҳолларда уларни ижро этишда қарздор ёки ундирувчи ўз вакили орқали ҳаракат қилишга ҳақли эмас.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахслар ижро иши юритишда қонунчиликда ёки таъсис ҳужжатларида ўзларига берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қиладиган органлари ёки мансабдор шахслари орқали ёхуд мазкур органлар ва мансабдор шахсларнинг вакиллари орқали иштирок этадилар.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Юридик шахснинг номидан иштирок этувчи шахсларда ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиши шарт.

Download 351.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling