Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўҒрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
-модда. Қарздорни, унинг мол-мулкини ёки болани қидириш
Download 351.25 Kb.
|
қонун ижро
42-модда. Қарздорни, унинг мол-мулкини ёки болани қидириш
Олдинги таҳрирга қаранг. Алиментлар ундириш тўғрисидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етказганлик оқибатидаги зарарни қоплаш тўғрисидаги ёхуд боқувчисининг вафоти натижасида зиён кўрган шахсларга зарарни тўлаш, зарарни давлат фойдасига ундириш тўғрисидаги, шунингдек болани олиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорнинг турган жойи ҳақида маълумотлар бўлмаганда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёки ундирувчининг аризасига кўра қарздорни қидириш тўғрисида қарор чиқаради, қарорни катта давлат ижрочиси тасдиқлайди. Бу ҳолда давлат ижрочиси қарздорнинг мол-мулкини ёки болани қидириш тўғрисида қарор чиқаради. Ижро ҳужжатларининг бошқа турлари бўйича давлат ижрочиси қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидиришга кетадиган харажатларини ҳамда кўрсатилган харажатлар юзасидан ушбу Қонуннинг 76-моддасига мувофиқ бўнак тўлаш учун ундирувчининг розилиги бўлган тақдирда қидирув эълон қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда ундирувчи қидирув харажатларини тўлашни қарздордан суд тартибида талаб қилишга ҳақлидир. Қидирув ижро ҳужжатини ижро этиш жойида, қарздорнинг маълум бўлган охирги яшаш жойида (турган жойида) ёки унинг мол-мулки турган жойида ёхуд ундирувчининг яшаш жойида (турган жойида) эълон қилинади. Олдинги таҳрирга қаранг. Қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши лозим бўлган болани, қарздор юридик шахсни ва қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан амалга оширилади. Автомототранспорт воситасини қидириш давлат ижрочисининг қарори билан ички ишлар органларининг зиммасига юклатилиши мумкин. (42-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Қарздорни, унинг мол-мулкини ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш харажатлари қарздордан ундирилади, давлат ижрочиси бу ҳақда қарор чиқаради, қарорни катта давлат ижрочиси тасдиқлайди. Автомототранспорт воситасини қидириш бўйича харажатлар ички ишлар органининг аризасига кўра, қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши лозим бўлган болани, қарздор юридик шахсни ва қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол-мулкини қидириш бўйича харажатлар эса тегишли давлат ижрочиси томонидан қилинган харажатлар ҳисоб-китоби асосида аниқланади. (42-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон) Давлат ижрочисининг қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидиришни рад этиш тўғрисидаги ва қидириш харажатларини ундириш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш ёки протест билдириш мумкин. (42-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 351.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling