Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўҒрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Download 351.25 Kb.
bet34/64
Sana15.08.2023
Hajmi351.25 Kb.
#1667334
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64
Bog'liq
қонун ижро

432-модда. Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида қўлланиладиган мажбурий ижро этиш чоралари
Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ижро этишда қуйидаги мажбурий ижро этиш чораларини қўллайди:
1) ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш;
2) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақига, стипендиясига, пенсиясига ва бошқа турлардаги даромадларига қаратиш.
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш, қоида тариқасида, ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Бунда ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш тартиби Мажбурий ижро бюроси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Ижро ҳужжати ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида мажбурий ижро этилганда ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа мажбурий ижро этиш чораларини, шунингдек қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун вақтинча чеклов чораларини қўллашга йўл қўйилмайди, шунингдек ижро ҳужжати талабларини бажармаганлиги учун қарздор жисмоний шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилиши мумкин эмас.
(31-боб Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)
4-БОБ. СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ИЖРО ЭТИШ АСОСИ ВА ЧОРАЛАРИ
44-модда. Мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий ижро этиш чоралари тўғри расмийлаштирилган ижро ҳужжати қонунда белгиланган тартибда топширилганда ҳамда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилинганда қўлланилади, бундан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ижро ҳужжатларини ижро этиш ҳоллари мустасно.
(44-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)

Download 351.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling