Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўҒрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-БОБ. МУЛКИЙ ХУСУСИЯТГА ЭГА БЎЛМАГАН НИЗОЛАР БЎЙИЧА ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ


Download 351.25 Kb.
bet53/64
Sana15.08.2023
Hajmi351.25 Kb.
#1667334
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64
Bog'liq
қонун ижро

8-БОБ. МУЛКИЙ ХУСУСИЯТГА ЭГА БЎЛМАГАН НИЗОЛАР БЎЙИЧА ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ
71-модда. Қарздорга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатларини ижро этишнинг умумий шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ижрочиси қарздорга муайян ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжати бўйича ижро иши юритишни қўзғатаётганда уларни ихтиёрий равишда ижро этиш учун унга ўн беш кунлик муддат белгилайди.
Давлат ижрочиси ижро ҳужжатининг ўзи белгилаган муддатда ихтиёрий равишда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Қарздор ижро ҳужжатининг талабларини давлат ижрочиси томонидан белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган тақдирда, давлат ижрочиси қарздорга нисбатан маъмурий жазо қўллайди, суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаган тақдирда эса уни жиноий жавобгарлик тўғрисида ёзма шаклда огоҳлантиради. Қарздор шундан сўнг ҳам ижро ҳужжатини ижро этишдан бўйин товлаган тақдирда, давлат ижрочиси қонунда белгиланган тартибда уни жиноий жавобгарликка тортиш чораларини кўради;
(71-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
72-модда. Ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш
Ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати, башарти у билан тузилган меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинган ёки у қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказилган бўлса, дарҳол ижро этилади.
Ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги ўзининг ноқонуний фармойишини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқариб, ходим илгариги меҳнат мажбуриятларини бажаришга амалда қўйилган вақтдан бошлаб тамомланган ҳисобланади.
73-модда. Қарздорни кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарздорни кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати давлат ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаган тақдирда кўчириш давлат ижрочиси томонидан мажбурий тартибда амалга оширилади.
Давлат ижрочиси мажбурий кўчириш куни ва вақти тўғрисида қарздорга расман маълум қилади. Кўчириш куни тўғрисида хабардор қилинган қарздорнинг ҳозир бўлмаслиги ижро ҳужжатини ижро этиш учун тўсқинлик қилмайди.
Кўчириш ижро ҳужжатида кўрсатилган хонани кўчирилувчидан, унинг мол-мулкидан, уй ҳайвонларидан бўшатишдан ва кўчирилувчининг бўшатилган хонадан фойдаланишини ман қилишдан иборат бўлади.
Кўчириш холислар иштирокида, зарур ҳолларда — ички ишлар органлари ходимларининг кўмагида, давлат ижрочиси томонидан мол-мулкни албатта хатлаган ҳолда амалга оширилади.
Давлат ижрочиси зарур ҳолларда қилинадиган харажатларни қарздорнинг зиммасига юклаган ҳолда унинг мол-мулки сақланишини таъминлайди.
Агар қарздор уйдан кўчирилган кундан эътиборан олти ой ичида мазкур мол-мулкни олиб кетмаса, давлат ижрочиси қарздорни ёзма шаклда огоҳлантирганидан сўнг мазкур мол-мулкни ушбу Қонунда белгиланган тартибда реализация қилишга топширади.
Қарздорнинг мол-мулкини реализация қилишдан тушган ва ижро йиғими, давлат ижрочиси томонидан қарздорга солинган жарималар ва ижро харажатларининг ўрни қопланганидан кейин ортиб қолган пул маблағлари қарздорга қайтарилади. Қарздор томонидан талаб қилиб олинмаган пул маблағлари Мажбурий ижро бюроси органининг депозит ҳисобварағида уч йил мобайнида сақланади. Мазкур пул маблағлари ушбу муддат ўтганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
Кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро этиш давлат ижрочиси томонидан кўчириш тўғрисида далолатнома тузиш орқали расмийлаштирилади.
(73-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 351.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling