Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўҒрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
-модда. Йўқолган ижро иши юритилишини тиклаш
Download 351.25 Kb.
|
қонун ижро
43-модда. Йўқолган ижро иши юритилишини тиклаш
Олдинги таҳрирга қаранг. Йўқолган ижро иши юритилиши суд томонидан ишда иштирок этган шахсларнинг, ижро иши юритилиши тарафларининг, давлат ижрочисининг, прокурорнинг, шунингдек ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органнинг ташаббусига биноан тикланиши мумкин. (43-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон) Йўқолган ижро иши юритилиши тўлиқ ёки у суд фикрига кўра тикланиши зарур деб ҳисоблаган қисмида тикланади. Йўқолган ижро иши юритилишини тиклаш тўғрисидаги ариза ижро этиладиган жойдаги судга берилади. Аризада ижро ишини юритилишига доир маълумотлар тўлиқ баён этилиши лозим. Аризачида сақланиб қолган ва ижро ишини юритилишига дахлдор бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари аризага илова қилинади. Суд ишни кўраётганда ижро иши юритишнинг сақланиб қолган қисмидан, иш йўқолгунига қадар ундан жисмоний ва юридик шахсларга олиб берилган ҳужжатлардан, бу ҳужжатларнинг нусхаларидан, шунингдек ижро иши юритилишига дахлдор бўлган бошқа маълумотнома ва ҳужжатлардан фойдаланади. Суд ижро ҳаракатларини бажариш вақтида иштирок этган ёки ҳозир бўлган шахсларни гувоҳ сифатида сўроқ қилиши мумкин. Тўпланган материаллар йўқолган ижро иши юритилишини аниқ тиклаш учун етарли бўлмаса, суд ажрим чиқариб, ижро иши юритилишини тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тугатади. Бу ҳолда аризачи умумий тартибда даъво тақдим этишга ҳақли. Аризачи йўқолган ижро иши юритилишини тиклаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилиши вақтида суд томонидан қилинган суд харажатларини тўлашдан озод қилинади. Била туриб, ёлғон ариза берилган бўлса, суд харажатлари аризачидан ундириб олинади. Олдинги таҳрирга қаранг. 31-БОБ. ИЖРО ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ИШИНИ ЮРИТИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИДА ИЖРО ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 431-модда. Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида мажбурий ижро этиш ундирув қарздорнинг мол-мулкига (бундан пул маблағлари мустасно) қаратилмаган ҳамда қарздорга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади. Бунда қарздорга нисбатан фақат ушбу Қонун 432-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилиши мумкин. Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қарздор жисмоний шахслардан маъмурий жарималарни, солиқ қарзини ва давлат божини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилади. Ижро ишини соддалаштирилган тартибда юритиш бўйича давлат ижрочиси томонидан қарорлар қабул қилинмайди (бундан ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор мустасно), ундирув қарздорнинг яшаш жойига ёки мол-мулки турган жойга бормаган ҳолда, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан масофадан туриб амалга оширилади. Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ижро ҳужжатлари уларни ижрога топшириш муддати ўтиб кетганидан кейин юборилган бўлса ёки ушбу Қонуннинг 8 ва 83-моддаларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаса, давлат ижрочиси ижро ҳужжатларини улар келиб тушган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида қайтариб юборади. Давлат ижрочиси ижро ҳужжати келиб тушган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни ушбу Қонуннинг 221-моддасида назарда тутилган тартибга мувофиқ ижро этиш ҳақида хабарнома юборади. Ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда ижро этиш учун қарздорга у хабарномани олган кундан эътиборан беш кунлик муддат берилиб, бу ҳақда хабарномада кўрсатилади. Қарздор ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган муддатда ижро ҳужжатининг талабларини узрли сабабларсиз ихтиёрий тартибда бажармаган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан ушбу Қонуннинг 432-моддасида назарда тутилган мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилади ва қарздордан белгиланган тартибда ижро йиғими ундирилади. Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибидаги мажбурий ижро этиш чоралари ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қўлланилади. Ушбу муддатга қарздорнинг иш ҳақидан, стипендиясидан, пенсиясидан ва бошқа турдаги даромадларидан пул маблағлари ушлаб қолинган вақт кирмайди. Ундирув тўлиқ амалга оширилган ижро ҳужжати бўйича ижро ишини соддалаштирилган тартибда юритишда мазкур қарорни чиқарган орган (мансабдор шахс) ёхуд суд унинг ижро этилганлиги ҳақида ижро ҳужжати тўлиқ ижро этилган кундан кейинги кундан кечиктирмай хабардор қилинади. Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида қўлланиладиган мажбурий ижро этиш чоралари натижасиз бўлган тақдирда ижро ҳужжати ва ижро йиғимини ундириш тўғрисидаги қарор ушбу Қонунда белгиланган умумий тартибда ижро этилади. Бунда қарздордан ижро йиғими қўшимча ундирилмайди. Download 351.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling