Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддатининг узилиши


Download 0.53 Mb.
bet17/55
Sana24.12.2022
Hajmi0.53 Mb.
#1059184
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55
Bog'liq
қонуни

28-модда. Ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддатининг узилиши
Ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддати:
1) ижро ҳужжати ижрога топширилганда;
2) ижро ҳужжати қарздор томонидан қисман ижро этилганда узилади.
Ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддати узилгандан сўнг муддатнинг ўтиш даври янгидан бошланади. Муддат узилгунга қадар ўтган вақт янги муддат ҳисобига киритилмайди.
Ижро ҳужжати уни тўлиқ ёки қисман ижро этишнинг имконияти йўқлиги сабабли ундирувчига қайтарилган тақдирда, уни ижрога топшириш муддати узилгандан кейин ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилган кундан бошлаб ҳисобланади.
29-модда. Ижро ҳужжатини ижрога топшириш муддатини ўтказиб юбориш оқибатлари
Ижрога топшириш муддати ўтказиб юборилган ижро ҳужжатини давлат ижрочиси иш юритиш учун қабул қилмасдан, бу ҳақда тегишли қарор чиқаради.
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
Ижро варақаси ёки суд буйруғини ижрога топшириш муддатини ўтказиб юборган ундирувчи тегишли ҳужжатни қабул қилган судга ёки бу ҳужжат ижро этиладиган жойдаги судга ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Бошқа ижро ҳужжатлари бўйича ўтказиб юборилган муддатлар тикланмайди.
30-модда. Мажбурий ижро этиш муддатлари
Ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида давлат ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
Ижро ҳужжатларининг қуйидаги талаблари дарҳол ижро этилиши керак:
алиментлар ҳамда уч ойдан ошмаган иш ҳақини ундириш тўғрисидаги талаблар;
қонунга хилоф равишда меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш асосининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги талаблар;
ижро ҳужжатида баён этилган талаблар дарҳол ижро этилиши ҳужжатда кўрсатилган ёки дарҳол ижро этилиши қонунда назарда тутилган ҳоллардаги бошқа ишларга доир талаблар.
(30-модданинг номи ва биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-151-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 94-модда)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатга:
ижро ҳужжати ижросини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро қилиш вақти;
ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш вақти;
ижро иши юритишни тўхтатиб туриш вақти;
мутахассис тайинлаш ҳақидаги қарор мутахассисга юборилган кундан то унинг хулосаси ёки иш натижалари тўғрисидаги бошқа ҳужжат давлат ижрочисига келиб тушгунигача бўлган вақт;
(30-модданинг учинчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
мол-мулк реализация қилишга топширилган кундан то бу мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағлари Мажбурий ижро бюроси органининг депозит ҳисобварағига келиб тушгунигача бўлган вақт кирмайди.
(30-модда учинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)
Ижро ҳаракатларини амалга ошириш муддатининг ўтиши ижро иши юритишни тугатиш ёки тамомлаш учун асос бўлмайди.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январдаги ЎРҚ-199-сонли Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 3-сон, 9-модда)

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling