Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида 1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Download 0.53 Mb.
|
қонуни
482-модда. Ундирувни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ва улар мижозларининг пул маблағларига ҳамда қимматли қоғозларига қаратиш хусусиятлари
Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қарзлари бўйича ундирув улар мижозларининг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан кредит ташкилотида очилган ҳисобварағидаги пул маблағларига қаратилиши мумкин эмас. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қарзлари бўйича ундирув улар мижозларининг тегишли реестр юритиш тизимидаги шахсий ҳисобварақларида ҳамда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси томонидан очилган депо ҳисобварақларида сақланаётган қимматли қоғозларига қаратилиши мумкин эмас. (482-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-411-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 39-сон, 457-модда) 483-модда. Ундирувни айрим юридик шахсларнинг, улар мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) мол-мулкига қаратиш хусусиятлари Юридик шахснинг қарзлари бўйича, шу жумладан унинг мол-мулки ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли бўлмаганда, ундирув суд ҳужжати асосида, қонунда белгиланган шартларда ва тартибда ушбу юридик шахс мулкдорларининг, муассисларининг ва аъзоларининг (иштирокчиларининг) пул маблағларига ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилиши мумкин. Тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга оширишда ундирувни хусусий корхона мулкдори, муассаса мулкдори, фермер хўжалигининг раҳбари, деҳқон хўжалигининг аъзолари, ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари, қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ҳамда усулини ўзгартириш орқали амалга оширилади. Қарздорнинг ижро ҳужжатидаги талабларни ижро этиш учун етарли мол-мулки бўлмаганда, ундирув суд қарори асосида қарздорнинг масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, тўлиқ ширкат, коммандит ширкат устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига, қарздорнинг ишлаб чиқариш кооперативидаги пайига қаратилади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling