Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат, дилида поклик бўлиши шарт. Шавкат мирзиёев 4/2023 issn 2181-8991


Download 283.17 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi283.17 Kb.
#1521703
1   2   3   4   5
Bog'liq
4 сон

ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ 
ИНСОН ҚАДРИНИ УСТУВОР 
ТАЪМИНЛАШ ПОЙДЕВОРИ
МУНОСАБАТ


28
«ОДИЛ СУДЛОВ» 
 № 4 / 2023
фолатларни таъминлаш лозим.
Буларни барчаси учун мустаҳкам 
ҳуқуқий пойдевор зарур бўлиб, Янги 
Ўзбекистонга янгиланаётган Консти-
туцияни қабул қилишни тақозо қилади.
Шу муносабат билан, янгиланаёт-
ган Конституция лойиҳасини шакл-
лантириш учун халқ муҳокамасига 
қўйилди. Авваллари Конституция 
лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кейин халқ 
муҳокамасига тақдим этилган бўлса, 
бунда эса, берилган таклифлар асоси-
да лойиҳа шакллантирилиб, кейинги 
босқичда янгиланаётган Конституци-
явий лойиҳа умумхалқ муҳокамасига 
қўйилди. 
Ушбу лойиҳа билан оммавий ахбо-
рот воситалари, интернет тармоқла-
ри орқали халқимиз танишиб чиқиб, 
2022 йил 25 июндан 1 августга қадар 
ўтказилган умумхалқ муҳокамасида 
фуқароларимиз томонидан бир юз 
эллик мингдан ортиқ таклифлар бил-
дирилди. 
Бундан кўринадики, ушбу жа-
раёнларда халқимизнинг фикри ва 
таклифлари икки босқичда ўргани-
либ, конституциявий лойиҳа ишлаб 
чиқилди.
Шу боисдан хабарингиз борки,
янгиланаётган Конституция лойиҳа-
си умумхалқ муҳокамасида, етук 
олимлар, жамоатчилик, халқаро ва 
хорижий экспертлар иштирокида 
муҳокамаларда ҳар томонлама таҳ-
лил қилинди ва маромига етказилди.
Янгиланаётган Конституциявий қо-
нун лойиҳасини тайёрлаш ва такомил-
лаштиришда 400 дан ортиқ халқаро 
ҳужжатлар, 190 га яқин мамлакатлар 
конституциялари пухта ўрганилиб, жа-
моатчилик вакиллари иштирокида муҳо-
камалар ўтказилди.
Лойиҳадаги моддалар сони 128 та-
дан 155 тага, нормалар сони 275 та-
дан 434 тага ошди, яъни асосий Қону-
нимизнинг 65 фоиз матни халқимиз 
таклифлари асосида янгиланди. 
Шу ўринда янгиланаётган Консти-
туция лойиҳасининг мазмун-моҳия-
тига ва энг асосий, муҳим жиҳатла-
рига қисқача тўхталсак.
Янгиланаётган Конституция ло- 
йиҳасида Ўзбекистон “ҳуқуқий дав-
лат” деган конституциявий тамойил 
белгиланмоқда.
Бу барчанинг қонун олдида тенг- 
лигини ва қонундан ҳеч ким устун 
эмаслигини таъминлаш, судлар томо-
нидан адолатли қарорлар қабул қи-
лиш, умуман олганда, давлат орган-
ларининг халққа хизмат қилиши учун 
мустаҳкам пойдевор бўлади.
Илгари Конституциямизда амал 
қилиб келган “давлат-жамият-инсон” 
тамойилини янги таҳрирдаги Консти-
туциямизда “инсон-жамият-давлат” 
деб ўзгартириш, яъни энг аввало, ин-
сон манфаатини ҳар нарсадан устун 
қўйишни мақсад қилган.
Хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эр-
кинликларини таъминлаш давлат-
нинг олий мажбурияти этиб ҳамда 
инсон ва давлат органлари ўртаси-
да юзага келадиган ноаниқликлар 
инсон фойдасига талқин қилиниши 
белгиланмоқда, бу эса инсон ман-
фаатлари устувор бўлишини амалда 
таъминламоқда.
Шунингдек, янгиланаётган Конс- 
титуциявий лойиҳада ҳар ким Ўз-
бекистон Республикасининг қонун- 

Download 283.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling