Судьянинг онгида адолат, тилида ҳақиқат, дилида поклик бўлиши шарт. Шавкат мирзиёев 4/2023 issn 2181-8991
Download 283.17 Kb. Pdf ko'rish
|
4 сон
- Bu sahifa navigatsiya:
- А. ЭРНАЗАРОВ, Тошкент вилоят маъмурий суди судьяси МУНОСАБАТ
29 «ОДИЛ СУДЛОВ» № 4 / 2023 чилигига ва халқаро шартномаларга мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички имконият- ларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсонинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органлар- га мурожаат этишга ҳақли эканлиги белгилаб берилмоқда. Мазкур Конституция ҳақиқатан ҳам Халқ Коституцияси бўлаяпти, чунки унда аҳолининг барча қатла- ми, жумладан, аёллар, нуронийлар, болалар, ёшлар, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, хориждаги ватандошларимиз, ҳат- токи, маҳкумлар – барча барчасини ҳуқуқ ва манфаатлари ҳисобга олин- моқда. Яна муҳим жиҳатларидан бири, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқи- га эга экани ва ҳеч ким суднинг қа- рорисиз, қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мум- кин эмаслиги каби ҳуқуқлар кафо- латланмоқда. Шунингдек, жиноят процессида инсон ҳуқуқлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ ку- чайтирилаётганлиги, унда шахс- ни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддатда ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, шахсни ушлаб туриш жа- раёнида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунар- ли тилда тушунтирилиши кераклиги белгиланмоқда. Ушбу ҳуқуқий кафолатлар инсон ҳуқуқларини муҳофазасини кучай- тириш соҳасидаги ишларни мутлақо янги босқичга олиб чиқади ва уларни давлат органларининг суиистеъмол- ликларидан ишончли ҳимоя қилади ҳамда шахсий эркинлик дахлсизлиги- ни ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолат- лайди. Демак, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларига оид қонун- лар эса, бевосита халқ иродаси бўл- ган референдум ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Бундан кўриш мумкинки, тарихи- мизда илк маротаба Конституциянинг қабул қилиниши бевосита халқимиз- нинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлиб, энг муҳими, ушбу барча масалалар бе- восита халқ иродаси бўлган референ- думга, яъни халқимиз муҳокамасига, уларнинг ҳукмига чиқарилмоқда. Бу дегани Янги Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси бевоси- та халқ томонидан қабул қилиниб, тўғридан-тўғри амалга киритилади- ган биринчи ҳужжат бўлади. Бу шуни англатадики, қонун қабул қилинишида ёшу-қарининг ёйинки барчанинг овози бир хил мақомга ва кучга эга бўлиб, танлови ва фикри ҳал қилувчи бўлади. Ўйлайманки, янгиланаётган Конс- титуция инсон ҳаёти, дахлсизлиги, қадр-қимматини ҳимоя қилиб, чина- кам халқ давлатчилиги асосларини яратади ва аҳоли фаровонлигини юк- салтириш билан бирга, Янги Ўзбекис- тон тараққиётида янги даврни очиб беради. А. ЭРНАЗАРОВ, Тошкент вилоят маъмурий суди судьяси МУНОСАБАТ Download 283.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling