Сизот сувларининг техноген (ирригацион) режимлари синфлари (Д. М. Кац.) М.М. Крилов суғориладиган майдонлар учун Ўзбекистоннинг ҳар бир гидрогеологик-мелиоратив вилояти учун режим шаклланишининг 5 турини ажратади. М.М. Крилов суғориладиган майдонлар учун Ўзбекистоннинг ҳар бир гидрогеологик-мелиоратив вилояти учун режим шаклланишининг 5 турини ажратади. - Инфилтрацион – буғланиш режими. Бу турдаги режим амалда ер ости сувлари оқими харакатланмайдиган ерлар учун хос. Сизот сувлари балансида инфильтрация ва буғланиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга, айрим вақт да катта чуқурликдаги босимли сувлардан ўтадиган (кирадиган) сувлар таъсир кўрсатади;
- Инфильтрацион – оқим режими. Бу турдаги режим инфилтрация ва жадал (кучли харакатланадиган) ер ости суви оқими билан боғлиқ;
- Инфильтрацион режим. Бунда сизот сувлари сатҳи йилдан-йилга кўтарилиб бориши билан характерланадиган инфилтрациянинг ҳиссаси асосий аҳамиятга эга бўлади;
- Оқим режими, асосан ер ости суви оқими билан боғлиқ;
- Аралаш режимлар.
Мелиораторлар сизот сувлари режимининг қуйидаги уч турини ажратадилар:
Do'stlaringiz bilan baham: |