Асосан сувлар далага вегетация даврида, максимал миқдори июл-август ойларида (ўсимлик талаби катта бўлган даврларда) берилади. Сизот сувлари режимининг фаслий ўзгариши далага сув бериш билан синхрон равишда, (амплитудаси 2-3 м) содир бўлади. Энг баланд ҳолати июл-августга тўғри келади. Кейинги даврларда сизот сувлари сатҳи доимо пасайиб боради. Пастки ҳолати март-апрелга тўғри келади. Фаслий амплитуданинг энг катта қиймати дарёлар ташилиш конусининг юқори қисми атрофига таалуқлидир ва 5-10 метрга етади. Сизот сувларининг минераллашганлиги ва кимёвий таркиби режими озгина (кучсиз) ўзгаришлар билан характерланади. Сатҳлар-фаслларда кўтарилганда минераллашганлиги пасаяди. Сув хўжалиги ишлари, хусусан суғориш, тоғ олдиларида, яъни сизот сувларининг озуқаланиш вилоятларида – бу минтақа ерларининг мелиоратив ҳолатига таъсир этмайди, лекин пастки минтақасида жойлашган суғориладиган ва суғорилмайдиган ерларга катта таъсир кўрсатади. Бу эса сизот сувлари баланси қўшни гидрогеологик вилоятларда жуда яқин боғлиқлигини кўрсатади. - Сув хўжалиги ишлари, хусусан суғориш, тоғ олдиларида, яъни сизот сувларининг озуқаланиш вилоятларида – бу минтақа ерларининг мелиоратив ҳолатига таъсир этмайди, лекин пастки минтақасида жойлашган суғориладиган ва суғорилмайдиган ерларга катта таъсир кўрсатади. Бу эса сизот сувлари баланси қўшни гидрогеологик вилоятларда жуда яқин боғлиқлигини кўрсатади.
Бу гуруҳ туманларига – кучсиз дреналанган ва амалий жиҳатдан дреналанмаган (оқимсиз) суғориш ерлари киради. Саҳро ва ярим саҳроларнинг иқлим хусусиятлари (боғлиқ) сабабли – бу ҳудудларда сизот сувлари балансининг асосий хусусияти – сизот сувларининг аэрация минтақасига сарфи, ер ости суви оқими сарфидан катталигидадир. Икккинчи хусусияти – сизот сувларини атмосфера ёғинлари ҳисобига озуқаланиши, сизот сувларини аэрация минтақасига сарф бўлишига нисбатан жуда кичиклигидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |