Суғориш сувларининг сифати ва суғориш нормалари


Дарёлар Тўлиб оқадиган қисмида, г/л


Download 28.51 Kb.
bet4/6
Sana27.01.2023
Hajmi28.51 Kb.
#1133074
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Суғориш сувларининг сифати ва суғориш нормалари

Дарёлар

Тўлиб оқадиган қисмида, г/л

Секин тарқалиб оқадиган қисмида, г/л

Амударе (Чорджу) Сирдарё (куйи қисмида) Волга (Запорожье пункти)

5,0
1,4
0,2 - 0,5

0,40
0,27
0,01 - 0,05



Агарда дарёларда сувнинг сарфланиши Q м3 /сек ни ташкил қилса, лойқаларнинг микдори d кг/м3 га тенг бўлади, унда дарёлар олиб кела­диган лойқаларнинг (келтирмаганларни) сарфланиши дан токи м /сек бўлади, умуман олиб келадиган хўл лойқалар дарёлардан 2000 дан 250 кг/м3 га тенг бўлиши мумкин. Кел­тирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, дарё сувлари ўзлари билан жуда катта микдорда ҳар хил зарраларни олиб келади. Бу зарралар (лойқалар) ўз ўрнида суғориладиган ерлар учун жуда катта аҳамиятга эга, чунки бу зарралар таркибида кўп микдорда озуқа элементлари бўлади. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, дарё сувлари оқизиб келадиган лойқаларнинг ҳаммаси ҳам тупроклар учун катта аҳамият касб этавермайди. Масалан, диаметри 10 мм дан катта зарралар каналларда тез ушланиб қолади, диаметри 10 дан 0,005 мм бўлганлари тупроқнинг физик хоссаларини яхшилапш мумкин, лекин буларнинг таркибида озуқа элементлари ҳам бўлади, тупроқ унумдорлиги учун жуда ҳам аҳамиятли, лекин шуни эсдан чиқармаслик керакки, бу катталикдаги заррачалар миқдори ниҳоятда кўпайиб кетса, тупроқларни фи­зик хоссалари ёмонлашиб, сув ўтказувчанлиги пасаяди, бу эса ўз-ўзидан тупроқ аэрациясини ёмонлаштиради, шунинг учун суғориладиган тупроқларга ўз вақтида ишлов бериш, уни ҳар хил зарарли ҳодисалардан сақлаш лозим.
Дарё сувларида оқиб келадиган зарраларнинг механик таркиби даврларида бир хилда бўлмасдан ўзгариб туради. Масалан, диаметри 0,1-1,0 мм бўлган зарралар Амударёда 9 дан 91%, Сирдарёда 12 дан 86%, Волгада 10 дан 91%, Кура дарёсида 30 дан 71%, Аракс дарёсида 44 дан 56% катта-кичик заррачалар бўлиши аниқланган.
Агар бу дарё сувларининг химиявий таркибини кўрадиган бўлсак, асосан таркиби бўйича лойқага яқин бўлиб, кремнезём, глинозём органик моддалар ва Ca, Mg, К, Na тузларини ўз таркибида сақлаган бўлади. Бу бирикмалар суғориладиган ерларга олиб келингандап кейин ўсимликлар учун зарур бўлган озуқа моддалари билан тупроқни бойитади.
Грунт сувларида эса бу кўрсаткичлар бўлмай, улар ўзларининг биринчидан, таркибида ҳеч қандай лойларнинг йўқлиги, иккинчидан, кучли минераллашганлиги ва ўзининг таркибида ўсимликлар учун заҳарли тузларни ушлаганлиги сабабли суғоришга яроқсиз деб ҳисобланади.
Грунт сувларининг минерализацияси уиинг чукурлиги ҳамда иқлимий шароитига боғланганлиги туфайли (асосан 2,5 дан 3,5 м гача бўлса), агарда секин оқим бўлса, сизот сувларининг минерализацияси унча кучли бўлмайди. Шунга биноан, сизот сувларининг шўрланиш даражаси 1 г/л дан токи 120-150 г/л гача ва ундан ортик, булмаслиги мумкин.
Ўсимлик ва тупроклар учун мумкин бўлган сувда енгил эритувчи тузлар меъёри 0,10 дан 0,15 г/л ни (1 дан 1,5 г/л) ташкил қилиши мумкин, лекин шу нарсага катта эътибор бериш керакки, агарда сувда енгил эритувчи тузлар 1 г/л ни ташкил қилса, ҳар 1000 м3 сувда минг кг гача туз тупроқларда тўпланиши мумкин. Агарда тузларнинг микдори 0,1.5 дан 0,3 (3 г/л) г/л гача бўлса, унда дарҳол тупроқ ва сувни кимёвий таҳлил қилиб, ўсимликлар учун заҳарли бўлган тузларни умумий миқдорини аниқлаш зарур бўлади, чунки ҳар хил тузларнинг ўсимлик ва тупроққа таъсири тупроқ характерига ҳам боғлиқ. Масалан, сувни ўзидан яхши ўтказадиган тупроқлар учун мумкин бўлган тузлар микдори куйидагича; Na2C03 0,1 NaCl 0,2 Na24 0,4 г/л.
Агар юқорида текширилган тузлар тупроқларда бир вақтда учраса, бу сонлар албатта камаяди. Яна бир нарсага эътибор бериш керакки, суғориладигаи сувлар таркибида хлорли ёки сульфатли тузлар мавжуд бўлса (NaCl ёки Na2S04), бу сувларни енгил ва тез сўриладитан тупроқларда ва шўрланишни олдини олиш тадбирларини кўллаш орқали ишлатиш мумкин. Агар суғориладиган сувда Na катиони мавжуд бўлиб, Ca катиони бўлмаса, бу сувларни қишлок, хўжалигида қўллаш тавсия қилинмайди, чунки бу тупроқларни шўрланишига олиб келади.



  1. Download 28.51 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling