Суғориш сувларининг сифати ва суғориш нормалари
Download 28.51 Kb.
|
Суғориш сувларининг сифати ва суғориш нормалари
Суғориш нормаси
Табиий шароитда ўсимликларни сув билан қониқиши атмосферадан тушадиган ёғин-сочин, тупроқ намлиги ҳамда тупроқ капиллярларидан кўтариладиган сизот сувлари орқали таъмииланиши мумкин. Лекин намгарчилик етишмайдиган районларда ўсимликларни сув билан таъминлаш фақат суғориш ишлари билан амалга оширилади. Суғориш нормаси (М) деб белгиланган ҳосилни олиш мақсадида ерларга бериладиган умумий сув микдорига айтилади. Бу қуйидаги формула билан ифодаланиши мумкин. М = ε±Δw+wсс Бунда М - суғориш нормаси; ε - сувга бўлган талаб (бу ўсимлик ва тупроқни тўла намлаш учун керакли бўлган сув миқдори бўлиши мумкин); Р - атмосфера ёғин-сочинининг микдори, фақат вегетация даври учун; Δw - тупроқ қатламларидаги сарфланадиган намлик жамгармаси; wсс - сизот сувларидан келадиган намлик микдори (ҳамма кўрсаткичлар м /га ҳисобида бўлади); ±Δw - вегетация даврининг боши ва охиридаги намлик жамғармасининг фарқи. Сизот сувларидан (wсс) келадиган намлик эса унинг чуқурлигига, тупроқнинг физик хоссаларига, иқлимий шароитга ва ўсимликларни ўсиши шароити ҳамда илдизларни ривожланиши даражасига қараб ўзгариб боради. Агар сизот сувлари 2-2,5 м чуқурликда жойлашган бўлса, унда тупроқ сув режимига бевосита ўз таъсирини кўрсатиб, ундан ўсимликлар илдизлари орқали бир қисм намликни ўзлаштиришлари мумкин, агар сизот сувлари 3 м дан пастда бўлса, тупроқнинг юқори қатламларига намлик етиб келмаслиги мумкин ва унинг микдори тажриба жиҳатдан ҳисобланмаса ҳам бўлади. Суғориш нормасини ҳисоблашда атмосферадан келадиган ёғин-сочин микдори ўртача 5 мм дан ошгандан сўнг ҳисобга олинади. Иссиклик ва қуруқ иқлимли районларда суғориш нормаси ўсимликнинг мавсумий ривожланиш фазаларига қараб, суғориш сони ва суғориш нормаси сифатида тақсимланади. Мавсумий суғориш меъёри эca ўсимликларнинг ривожланиш фазаларига ва ҳар бир гидромодуль райондаги суғориш схемасига қараб тақсимланади. Ҳар бир гидромодуль районда эса хар қайси экин хили учун алохида-алоҳида суғориш схемаси тузилади. Масалан, ғўза ўсимлиги учун суғориш схемаси 2-4-1 шаклида бўлса, шу гидромодуль районда ғўза мавсумда 7 марта суғорилади. Агар суғориш схемаси 2-3-1 шаклида бўлса, мавсумда гўза 6 маротаба суғорилади. Келтирилган схеманинг биринчи рақами гуллашгача, иккинчи рақами - гуллаш давридаги ва учинчи ракамми етилиш давридаги суғориш сонини билдиради. Келтирилган схемадан мавсумий суғориш нормасини ғўзанинг ривожланиш фазаларига қараб, қуйидагича тақсимлаш мумкин: гуллашга 15-20%, гуллаш даврвда 60-70% ва етилиш даврида 15- 20% сув берилиши лозим. Бундан ташқари, энг яхши (оптимал) суғориш нормасини белгилаш учун биринчидан, суғориш натижасида тупрок катламининг қандай чуқурликкача намланиши, иккинчидан, суғориладиган тупроқ қатламининг нам сиғими, учинчидан, тупроқ қатламининг суғоришдан олдинги намлиги, тўртинчидан, суғориш усули аник, бўлган бўлиши керак. Хулоса Суғориладиган майдонларда (ерларда) мелиорациянинг асосий вазифаси тупроқларга боғлиқ бўлган иссиклик, озуқа режими аниқ билган ҳолда қишлоқ хўжалик майдонларида шу иссиклик, озуқа, микробиологик процесслари ва ниҳоят тупроқ учун энг характерли бўлган унинг унумдорлигини ошириш ва қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олишга мўлжаллангандир. Қуруқ районларда (доимий нам етишмайдиган ерлар) қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштириладиган ҳамда деҳқончилик қилиш воситаси суғориш ишлари билан боғланган. Бундай районларга чўллар, чала чўллар ёки Марказий Осиёнинг кўпчилик районлари, Кавказ олди ва Каспий олди республикалари киради. Вақтинчалик қурғоқчилик бўладиган районларга Поволжье, Украина, Қрим, Шимолий Кавказ ва Марказий Қора тупроқ областлари кириб, бу районларнинг ҳаммаси суғориш илгалари орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиради. Ўсимликларни меъёр ўсиши учун маълум иқлимий, тупроқ ва агротехника тадбирлари керак бўлади ва ўсимлик ўзининг вегетатив даврида танасини яратиш, ҳосил қилишда маълум қисм сувни талаб қилади ва йўқотади. Download 28.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling