Суғориш сувларининг сифати ва суғориш нормалари


Download 28.51 Kb.
bet2/6
Sana27.01.2023
Hajmi28.51 Kb.
#1133074
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Суғориш сувларининг сифати ва суғориш нормалари

Ўғитлар тури

Ҳосилдорлик 1 га % хисобида

Т-К хисобида

Ўғитсиз
100
NP

100
121
135

100
91
81

Келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, минерал ўғитлар ҳисобига ҳосилдорлик ошиши билан ТК камайиб бораяпти. Демак, ўсимликларни ўсиш даврида тупроқ унумдорлигига қараб сувга бўлган талаби ҳосил бирлигига камаяр экан. Шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларинннг сувга бўлган талабини ҳисобга олишда, ҳосилдорлик, тупроқ унумдорлиги ҳолатига ва агротехникага эътибор бериш лозимдир. Мисол учун, қишлоқ хўжалигида олинадиган ҳосил V центнер 1 гектар бўлса, ТКни кўрсаткичи ҳосилдорликка мос равишда тенг бўлади ва Еу билан белгиланади (агар м 1 центнер ҳосил учун бўлса), унда ўсимликларнинг сувга бўлган талаби сув E=V Еу м3/га. Бунда ўсимликларни сувга бўлган талабини умумий микдори Е 1 гектар ерда ўсимликларни ўсиши даврида олинадиган ҳосилга тескари пропорционал бўлади. Бундан шундай хулоса чиқадики, ТК ҳар қайси иклимий шароитда ҳам бир хил кўрсаткичга эга бўлмай, балки ўсимликлар хили, тупроқ шароити ва унинг қатламларидаги жамғарма сувларга ҳам боғликдир.
Табиий шароитдаги ўсимликларнинг сувга бўлган талаби қуйидаги шароитларга боғликдир.
1. Атмосфера ёғин-сочини ва вегетация даврида намликни конденсацияси.
2. Тупроқ намлигини жамғармаси ҳамда тупроқнинг пастки қатламларидан юқорига кўтариладиган намлик.
Бундан ташқари, белгиланган ҳосилни олиш мақсадида ўсимликларни сувга бўлган талабини камайтириш куйидагича олиб борилиши лозим. Биринчидан, тупроқ унумдорлиги, агротехника ва ҳаво намли­гини ошириш орқали (микроиқлим ҳосил қилиш орқали) ўсимликларни сувга бўлган талабини Е уни ҳосил бирлигига қараб камайтириш мумкин. Иккинчидан, табиий намликдан (атмосфера ёғин-сочинидан) фойдаланиш, баҳорга оқим, ва тупроқ намлигини жамғармаси. Учинчидан, ҳар тарафлама тупроқ намлигини парланишдан сақлаш.
Бунинг учун муҳитни ҳар томонлама ўрганган ҳолда ўсимликларни яхши ривожланишига эътиборни қаратиш керак, бу эса ўз ўрнида тупроқ структурасини ҳосил қилиш ва уни ушлаб туриш, унумдорлик, алмашлаб экиш, тарқатувчи ёки бўлувчи каналлар қуриш, экин экилган майдонлар атрофида дарахтлар экиш тупроқни шамол эрозиясидан асраш, ҳаво намлигиии ошириш, тўғри агротехника, ерларни чуқур ҳайдаш, ўз вақтида культивация ва ниҳоят ўғитлардан тўғри, оқилона фойдаланган ҳолда биз суғориш талабларини тўғри йўлга қўйган бўламиз.




  1. Download 28.51 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling