Суғориш сувларининг сифати ва суғориш нормалари


Суғориш сувларининг сифати


Download 28.51 Kb.
bet3/6
Sana27.01.2023
Hajmi28.51 Kb.
#1133074
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Суғориш сувларининг сифати ва суғориш нормалари

Суғориш сувларининг сифати

Суғориладиган сувлар ўзларининг ҳосил бўлиш манбаига қараб, ўзлари билан майда заррачалар, лойқалар ва эриган тузларни олиб келади. Сизот сувлари таркибида эса заррачалар ва лойқалар бўлмайди, лекин у минералларга бой бўлади.
Дарё сувлари минерализацияси жиҳатидаи сизот сувларидан унча фарқ қилмасада, у жуда кўп микдорда ҳар хил зарралари борлиги билан фарқ қилади. Сув ҳавзаларидаги сувлар эса ўрта сувлар ҳисобланади.
Суғориш сувларининг таркиби тупроқларда кетадиган жуда кўп жараёнларга таъсир қилади. Агар сувларнинг таркибида кўп микдорда лойқалар ва бошқа билан озуқа элементлари ҳам ортиб, тупроқларнинг унумдорлиги кўпаяди. Агарда сувлар минераллашган бўлса, унда тупрокларнинг бузилишига олиб келади, натижада нокулай шароитлар вужудга келиб, ошиқча махсус тадбирлар қўллашга тўғри келади.
Дарё сувларида оқиб келадиган зарралар ҳамма вақт бир хилда бўлмай, даврга қараб ўзгариб туради. 1) Тупроққа оқиб келадиган сувнинг характери ва қайси жойдан оқиб келиши. 2) Дарё сувларининг йил фаслларида сарфланиши. 3) Оқиб келадиган сувларнинг оқиш тезлигига боғлиқ Шунга қараб, суғориш сувларининг таркибида 20-30 мингдан тортиб 80 минг, ҳатто ўз оғирлигига нисбатан 11 млн. заррача бўлиши мумкин.
Кўпчилик авторлар дарё сувларида оқиб келадиган зарраларни қуйидаги формула асосида ҳисоблашади.
d=A-L
бунда: d - ўртача йиллик лойқаланиш оқими;
A - дарё сувлари ва тупроқ ўртасидаги коэффициент;
L - дарёларнинг ўртача гидравлик оғиши.
Бунда d - (лойқаланиш) сувнинг оғирлигига нисбатан олинса, унда А тенг бўлади: 1 дан то 9, агарда оқадиган сувлар тоғлик ҳудудларда бўлса, унда тоғ жинсларининг ювилиш даражасига нисбатан А тенг бўлади: 8-12.
Агар лойқаланиш (d) 1 м3 сувда килограммда ифодаланса, унда d қ 1000·A·L кг/м3. Дарё сувларида олиниб келинадиган лойқалар қанчалик кўп бўлса, дарё сувларининг сарфланиши ва оқими тезлиги шунча ортиб боради, шунинг учун зарралар микдори дарёларнинг тўлиб оқадиган қисмида сокин ҳамда кам оқадиган қисмига нисбатан кўп бўлади. Мисол учун, келтирилган жадвалдан шуни кўриш мумкинки, Марказий Осиё дарёларида ва Волга дарёсида лойқаланиш даражаси унинг ҳажмига нисбатан 1 м3 сувда боғликлиги ҳисобланган.


Download 28.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling