Суғурта фаолияти тўҒрисида


Download 54.68 Kb.
bet1/9
Sana13.02.2023
Hajmi54.68 Kb.
#1193557
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
sugurta hisobi


  1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ СУҒУРТА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

  2. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ СУҒУРТАЛОВЧИЛАР МОЛИЯВИЙ­ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ СЧЁТЛАР РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 22 майда 1813­сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]


Суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шунингдек суғурталовчининг бошқа маблағларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади.
суғурта полиси — суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўлангандан сўнг (агар суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) бериладиган, суғурта шартномасининг тузилганлигини ва суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шаҳодатнома, сертификат, квитанция);

Суғурта қуйидаги соҳаларга бўлинади:
ҳаётни суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади ҳамда суғурта пулларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларини (аннуитетларни) қамраб олади);
умумий суғурта (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурта турлари).
Суғурта таваккалчиликлари ёки улар гуруҳларининг ва улар билан боғлиқ мажбуриятларнинг умумий хусусиятларига мувофиқ суғурта соҳалари суғурта турларига (классларига) бўлинади. Суғурта турлари (класслари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Download 54.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling