Суғурта фаолияти тўҒрисида


Суғурталовчи қуйидагиларга мажбур


Download 54.68 Kb.
bet3/9
Sana13.02.2023
Hajmi54.68 Kb.
#1193557
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
sugurta hisobi

Суғурталовчи қуйидагиларга мажбур:

суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ суғурта фаолиятини амалга оширишда олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;

ўзи ваколат берган суғурта агентлари реестрини юритиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг талаби бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ахборотни тақдим этиш;
суғурта ҳодисаси юз берганда қонун ҳужжатларида ёки суғурталаш (қайта суғурталаш) шартномасида назарда тутилган муддатларда барча зарур ҳисоб­китобларни амалга ошириш ва суғурта товони тўлаш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурта захираларини шакллантириш ва жойлаштириш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган шакллар бўйича, тартибда ва муддатларда йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий, статистик, солиқ ахборотини ва бошқа ахборотни тузиш.
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.

Суғурта бозорининг профессионал қатнашчилари ўз зиммасига олинган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


Суғурталовчиларни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади
Счётлар режасининг умумий характеристикаси
Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режаси (кейинги матнларда — Счётлар режаси) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва суғурталовчиларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш бўйича ягона ёндашувнинг услубий асосларини белгилайди.
Счётлар режаси, молиявий ҳисобот элементлари: активлар, мажбуриятлар, суғурта захиралари, капитал, даромадлар ва харажатларга мувофиқ гуруҳлаштирилган счётлар йиғиндисини акс эттиради. Счётлар режаси суғурталовчилар томонидан уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, ижро этилиши мажбурийдир.
Суғурталовчилар Счётлар режаси асосида Хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини ишлаб чиқадилар ва у суғурталовчининг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши шарт. Суғурталовчиларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларида хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобини юритиш тамойилларига мувофиқ акс эттириш тартиби счётлар режасини қўллаш тўғрисидаги Йўриқнома билан белгиланади.
[СПиТ:

Download 54.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling