Суғурта фаолияти тўҒрисида


Суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сюрвейерлари, шунингдек ассистанс


Download 54.68 Kb.
bet2/9
Sana13.02.2023
Hajmi54.68 Kb.
#1193557
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
sugurta hisobi

Суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сюрвейерлари, шунингдек ассистанс суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларидир.

Суғурталовчи — бу тижорат ташкилоти ҳисобланадиган, тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта тўлови (суғурта пули) тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига оладиган юридик шахс.
Суғурта агенти — суғурталовчининг номидан ва унинг топшириғи бўйича суғурта шартномаси тузиш ва уни бажаришни ташкил этиш фаолиятини амалга оширадиган юридик ёки жисмоний шахс.
Махсус ваколатли давлат органи - суғурталовчилар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботларнинг ва эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни тақдим этиш ҳамда эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди;
Суғурталовчи устав фондининг камида тўқсон фоизи муассисларнинг (иштирокчиларнинг) пул маблағларидан шакллантирилади.
Қабул қилинган суғурта мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун суғурталовчилар ҳам сўмда, ҳам чет эл валютасида тўланган суғурта мукофотларидан қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурта захираларини шакллантирадилар ҳамда жойлаштирадилар.
Суғурталовчилар бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос хусусиятлари. Суғурталовчилар, суғурта брокерлари ва қайта суғурта брокерлари махсус ваколатли давлат органи белгилайдиган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритадилар.

Суғурталовчининг бошланғич устав капитали лицензия олиниши пайтида қатнашчилар томонидан шакллантирилиши керак.


Устав капиталининг энг кам миқдорлари:

умумий суғурталаш тармоғида — 7,5 миллиард сўм;

ҳаётни суғурталаш тармоғида — 10 миллиард сўм;

мажбурий суғурталаш бўйича — 15 миллиард сўм;

фақат қайта суғурталаш бўйича — 30 миллиард сўмни ташкил этади

Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурталаш (қайта суғурталаш) шартномаларини тузиш ва бажариш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда инвестиция фаолиятини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда ва шартларда суғурта ҳодисалари юз беришининг олдини олиш ва огоҳлантириш чора­ тадбирларини молиялаштириш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчи томонидан амалга оширилаётган суғурта турлари бўйича қоидалар (шартлар)ни белгилаш;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотларидан ва бошқа ташкилотлардан суғурта товони миқдорини белгилаш учун зарур бўлган тегишли ахборот ва ҳужжатларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
суғурта агентлари, суғурталаш ва қайта суғурталаш брокерлари, суғурта бозорининг бошқа профессионал қатнашчилари билан тегишли шартномалар тузиш;
илгари суғурталовчи томонидан ўз эҳтиёжлари учун олинган ёки суғурта шартномасини амалга ошириш натижасида унинг ихтиёрига берилган мол­мулкни сотиш ёки ижарага бериш;
Суғурталовчи қонун ҳужжатларига ва ўзи тузган шартномаларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Download 54.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling