Суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади


Download 98 Kb.
bet1/23
Sana05.05.2023
Hajmi98 Kb.
#1429683
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
29.08.1996 Кодекс


[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
52-боб. Суғурта
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.03 Ихтиёрий суғурта]
914-модда. Ихтиёрий ва мажбурий суғурта
Суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикасининг 2021 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-730-сонли «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Шахсий суғурта шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади.
[СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Мажбурий суғурта]
Қонунда кўрсатилган шахсларга суғурта қилувчилар сифатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкини ёхуд ўзининг бошқа шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини ўз ҳисобидан ёхуд манфаатдор шахслар ҳисобидан суғурта қилиш (мажбурий суғурта) мажбурияти қонун билан юкланган ҳолларда суғурта ушбу бобнинг қоидаларига мувофиқ шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 майдаги ЎРҚ-386-сон «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-155-сон «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-210-сон «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари», Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарори билан тасдиқланган «Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мажбурий суғуртада суғурта қилдирувчи суғурталовчи билан суғуртанинг ушбу турини тартибга соладиган қонунчиликда назарда тутилган шартларда шартнома тузиши шарт.
(914-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[СПиТ:
1.Суғурта фаолияти / Давлат мажбурий суғуртаси]
Қонунда фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий суғурта қилиш ҳоллари (давлат мажбурий суғуртаси) назарда тутилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 76-моддаси, «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси, Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-174-сон «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида» Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом», Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарори билан тасдиқланган «Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом», «Оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Низом» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1266-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 июлдаги 365-сон «Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 декабрдаги 631-сон «Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида»ги Қарори, «Солиқ идоралари ходимларини мажбурий давлат шахсий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисида Қоидалар» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 27 февралда 126-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом».

Download 98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling