Суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади
-модда. Мажбурий давлат суғуртаси
Download 98 Kb.
|
29.08.1996 Кодекс
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
961-модда. Мажбурий давлат суғуртаси
Фуқароларнинг ижтимоий манфаатларини ва давлатнинг манфаатларини таъминлаш мақсадида қонунда ҳаёт, соғлиқ ва мол-мулкнинг мажбурий давлат суғуртаси белгилаб қўйилиши мумкин. Мажбурий давлат суғуртаси ана шу мақсадлар учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Мажбурий давлат суғуртаси бевосита суғурта тўғрисидаги қонунчилик асосида унда кўрсатилган давлат суғурта ташкилотлари ёки давлатнинг бошқа ташкилотлари (суғурталовчилар) томонидан амалга оширилади. (961-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу бобнинг қоидалари, агар суғурта тўғрисидаги қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса ва суғурта бўйича мавжуд муносабатлар моҳиятидан келиб чиқмаса, мажбурий давлат суғуртасига нисбатан қўлланилади. (961-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси 2008 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-174-сон «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида» Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом», Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарори билан тасдиқланган «Объектларни давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида Низом», «Оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг давлат мажбурий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1266-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган), Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 июлдаги 365-сон «Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 декабрдаги 631-сон «Ўзбекистон Республикаси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида»ги Қарори, «Солиқ идоралари ходимларини мажбурий давлат шахсий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисида Қоидалар» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 27 февралда 126-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган). [ОКОЗ: 1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.24.00 Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият)] Download 98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling