Суғурта компаниясининг ваколатига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс. Суғурталанган кема ёки юк бўйича кўрилган зарарнинг характери ва миқдорини аниқлайди, ҳодиса рўй берганлик сабабларини ўрганади


Европолис - европа иқтисодий ҳамжамияти мамлакатларида суғурта шартномаси тузганлик фактини тасдиқловчи суғурта полиси. Заҳира фонди


Download 46.85 Kb.
bet5/18
Sana15.06.2023
Hajmi46.85 Kb.
#1477041
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Глоссарий

Европолис - европа иқтисодий ҳамжамияти мамлакатларида суғурта шартномаси тузганлик фактини тасдиқловчи суғурта полиси.
Заҳира фонди - жорий йилда келиб тушган суғурта мукофотлари ҳисобидан суғурта қопламасини тўлаш имконияти бўлмаганда, ушбу суғурта қопламасини тўлаш учун фойдаланиладиган пул маблағлари фонди. Маълумки, суғурта ходисалари туфайли кўрилган йўқотишлар ва зарарлар миқдори ҳар йили ҳар-хил бўлади. Айрим йиллари суғурта ходисалари кам, бошқа йили эса кўпроқ бўлиши мумкин. Агар суғурта ходисалари сони кўп бўлиб, кўрилган зарар миқдори жорий йилда келиб тушган суғурта мукофотларидан бир неча марта кўп бўлса, уларнинг фарқи заҳира фонди ҳисобидан қопланади.
Карго - транспорт воситасида ташиладиган ва суғурталаниши мумкин бўлган юкнинг номланиши.
Каско - транспорт воситасининг борти. Каско суғуртаси транспорт воситасини нобуд бўлиши ёки шикастланиши ўз ичига олади.
Каф - ташқи савдо шартномаси бўйича юкларни белгиланган портгача (жойгача) етказиб бериш шарти. Бунда ташилаётган товарнинг қийматига денгиз транспортида ташиш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Ушбу шарт бўйича товарларни суғурта қилиш товар етказиб берувчининг (сотувчи) мажбуриятига кирмайди.
Касбий жавобгарлик- чет эл тажрибасида врачларнинг, адвокатларнинг, аудиторларнинг, нотариусларнинг, бухгалтер, архитектор ва бошқа касб эгаларининг учинчи шахсга зарар келтириш касбий жавобгарлигини суғурталаш шартномасини тасдиқлайдиган суғурта полисининг аталиши. Ушбу касб эгалари хусусий амалиёт билан шуғулланганларида, уларда суғурта полисининг бўлиши мажбурийдир.
Квота - 1) бир неча суғурта компанияси томонидан биргаликда тегишли объект суғурталанаётганда, битта суғурта компаниясига тўғри келадиган ҳисса. Бундай холатда ҳар бир суғурта компаниясига тегишли квота ягона суғурта полисида ўз аксини топади; 2) қайта суғурталаш компаниясини қайта суғурталашда қатнашиш ҳиссаси.
Квотали қайта суғурталаш - суғурта компанияси қайта суғурталовчи компания билан келишган ҳолда унга рискларни бир қисмини беради. Бу операция квота шартномаси орқали расмийлаштирилади. Қайта суғурталовчи компанияга суғурта мукофотини тегишли қисми берилади ва қайта суғурталовчи компания пропорционал равишда кўрилган зарарни қоплашда иштирок этади.
Ковернота - суғурта воситачиси томонидан суғурталанувчига бериладиган ва суғурталанувчининг суғурта шартномаси тузишини тасдиқловчи хужжат. Ушбу хужжатда кўрсатилган муддат мобайнида суғурта брокери суғурталанувчига суғурта полисини бериши шарт. Чунки, ковернота суғурта компанияси учун юридик кучга эга бўлган хужжат ҳисобланмайди.

Download 46.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling