Суғурта компаниясининг ваколатига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс. Суғурталанган кема ёки юк бўйича кўрилган зарарнинг характери ва миқдорини аниқлайди, ҳодиса рўй берганлик сабабларини ўрганади


Фронтинг - қабул қилиб олинган рискни тегишли комиссия ҳақи эвазига тўлалигича бошқа суғурта ёки қайта қайта суғурталовчи компанияларига бериш. Цедент


Download 46.85 Kb.
bet18/18
Sana15.06.2023
Hajmi46.85 Kb.
#1477041
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Глоссарий

Фронтинг - қабул қилиб олинган рискни тегишли комиссия ҳақи эвазига тўлалигича бошқа суғурта ёки қайта қайта суғурталовчи компанияларига бериш.
Цедент - рискни иккиламчи жойлаштиришни амалга оширувчи, яъни рискни қайта суғурталаш учун берувчи суғурта компанияси. Иккиламчи цедент ретроцедент деб аталади.
Цессия - 1) суғурта рискини қайта суғурталашга бериш жараёни. Цедент ва қайта суғурталовчи ўртасидан ҳуқуқий муносабатларда ишлатилади. 2) Хориж амалиётида цедентнинг олинган суғурта мукофоти маъносини билдиради.
Шомаж - суғурта ҳодисаси рўй бериши натижасида ишлаб чиқаришни тўхтаб қолиши билан боғлиқ фойда олмаслик рискини суғуртаси.
Эксцедент риски - мазкур тоифадаги риск бўйича зарарни қайта суғурталаш тўғрисидаги келишув.
Эксцедент зарари - нопропорционл қайта суғурталаш шакли. Бунда цедентга ўз зиммасида ушлаб қолинган зарардан ошган қисми қайта суғурталовчи компания томонидан қопланади.
Ўзаро суғурталаш жамияти - фойда олишни кўзламайдиган нотижорат шаклидаги суғурта компанияси. Суғурта қилишнинг ташкилий шакли. Ўзларининг мулкий манфаатларини суғуртавий ҳимоялаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий битим асосида бирлашуви. Ўзаро суғурталаш жамияти юридик шахс ҳисобланиб, ҳар бир суғурталанувчи ушбу жамиятнинг аъзоси бўлади. АҚШ ва Японияда асосан, ҳаёт суғуртаси билан шуғулланувчи компаниялар ўзаро суғурталаш жамияти шаклидадир. Ҳозирги пайтда Японияда ўзаро суғурталаш жамиятлари ҳаётни суғурталаш бозорининг 89,4%ни ташкил этади.
Шахсий суғурта - суғурта объекти сифатида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва меҳнат қобилиятини сақлаш билан боғлиқ манфаатлар мажмуаси шаклидаги суғурта тармоғи. Шахсий суғурта ҳаёт суғуртасига ва бахтсиз ҳодисалардан суғуртага ва тиббий суғуртага бўлинади. У рискли ва жамғарма функцияларига эга. Чет эл тажрибасида шахсий суғурта тўртта суғурта классидан иборат бўлиб, инсон ҳаётидаги рўй бериш мумкин бўлган ҳодисалар (туғилиш, ўлим, вояга етиш, никоҳдан ўтиш, маълум бир ёшгача яшаш) эҳтимоллиги билан боғлиқ барча суғурта турларини ўз ичига олади. Кенг маънода шахсий суғурта-бу узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси, аралаш суғурта ва аннуитетлардир.
Яшил карта - автотранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисидаги халқаро шартномалар тизими. Мазкур суғурта тури бўйича шартнома тузилганлик фактини тасдиқловчи полис. 1949 йилда Европанинг 13та давлати ўртасида яшил карта тўғрисида шартнома тузилган. Ҳозирги пайтда яшил картага аъзо мамлакатлар 30 дан зиёдни ташкил этади. Яшил картага аъзо бўлган мамлакатларда тегишли миллий бюролар ташкил этилган ва у мазкур давлат ҳудудида яшил карта билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириб туради.
Download 46.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling