Суғурта компаниясининг ваколатига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс. Суғурталанган кема ёки юк бўйича кўрилган зарарнинг характери ва миқдорини аниқлайди, ҳодиса рўй берганлик сабабларини ўрганади


Download 46.85 Kb.
bet10/18
Sana15.06.2023
Hajmi46.85 Kb.
#1477041
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Глоссарий

Суғурта заҳиралари – суғурта суммаларини тўлашни кафолатлаш мақсадида суғурта компаниялари ташкил этган фондлар. Агар, маълум бир вақтда суғурта қопламаларини тўлаш учун жорий суғурта мукофотлари етмаса, суғурта компанияси заҳира фондларидан фойдаланиши мумкин. Суғурта заҳираларига қуйидагилар киради: ҳаётни суғуртаси бўйича заҳира фондлари, рўй берган, аммо арз қилмаган зарарларни қоплаш заҳиралари ва бошқалар. Ушбу заҳира фондларининг маблағлари вақтинча бўш бўлгани учун инвестиция мақсадларида фойдаланилиши мумкин. Бунинг натижасида суғурта компанияси қўшимча даромад олади.
Суғурта полиси- суғурта шартномаси тузилганлик фактини тасдиқловчи хужжат. Суғурта полисида қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт: суғурта компаниясининг юридик манзили, суғурталанувчининг номи, суғурта объекти, суғурта мукофотининг миқдори, шартноманинг амал қилиш муддати. Суғурта қопламасини тўлашда суғурталанувчи суғурта полисини суғурта компаниясига тақдим этиши зарур.
Суғуртада тариф сиёсати- суғурта операцияларини зарарсиз ўтказилишини ва суғурталанувчиларнинг манфаати йўлида суғурта тарифларини белгилаш, аниқлаш, тартибга солиш ва табақалаштириш бўйича суғурта компаниясининг мақсадли йўналтирилган фаолияти. Суғуртада тариф сиёсати қуйидаги асосий принципларга асосланади:

  1. Нетто-мукофотлар ва суғурта қопламаси ўртасидаги эквивалентлик. Ҳар бир суғурта тури бўйича нетто-ставка зарарларнинг эҳтимол тутилган миқдорига максимал даражада тўғри келиши зарур.

  2. Суғурталанувчиларнинг асосий қисми учун суғурта тарифи миқдорининг қулайлиги. Тариф ставкаларини юқори даражада белгиланиши суғурта ишини ривожланиши учун тўсиқ бўлади.

  3. Суғурта тарифи ставкаларининг барқарорлиги. Агар узоқ йиллар мобайнида тариф ставкалари ўзгармаса, бу ҳолат суғурталовчининг нуфузини оширади. Суғурта суммаларининг зарарлилик кўрсаткичи камайса, суғурталанувчиларнинг манфаати учун суғурта тарифи ставкасини ўзгартирмасдан жавобгарлик хажмини кўпайтириш мақсадга мувофиқдир.

  4. Суғурта операцияларининг рентабеллигини таъминлаш.

Сиёсий риск- давлат органларининг ҳатти-харакати ёхуд уюшган шахслар гуруҳининг сиёсий талаб бўйича чиқиши натижасида вужудга келадиган хавф. Сиёсий рискга уруш харакатлари, сиёсий ҳокимиятнинг ёки тузумнинг ўзгариши, қонун хужжатларидаги ўзгаришлар, фуқароларнинг оммавий чиқишлари ва иш ташлашлари, миллийлаштириш, конфискация киради. Сиёсий риск рўй берган вақтда суғурта компанияси жавобгарликдан озод бўлади. Чунки сиёсий рисклар, фақат, давлатга қарашли махсус суғурта компаниялари томонидан суғурталаниши мумкин.

Download 46.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling