Суғурта компаниясининг ваколатига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс. Суғурталанган кема ёки юк бўйича кўрилган зарарнинг характери ва миқдорини аниқлайди, ҳодиса рўй берганлик сабабларини ўрганади
Download 46.85 Kb.
|
Глоссарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суғурта далолатномаси
- Суғурта мукофоти
- Суғуртавий фойда
- Суғурта пули
- Суғурта объекти
Суғурта портфели -суғурта компаниясига келиб тушган суғурта мукофотларининг йиғиндиси. Суғурталанган объектлар сони, суғурта шартномаларининг миқдори ҳам суғурта портфели тушунчасини англатади. Чет мамлакатлар суғурта амалиётида ушбу ибора ишлаб топилган суғурта мукофотининг ҳажми тушунчасига тўғри келади.
Суғурта далолатномаси - суғурта ходисаси рўй берганда суғурта компанияси томонидан тузиладиган хужжат. Далолатномада мол-мулкнинг зарарланиш ёхуд нобуд бўлиш сабаблари, кўрилган зарар миқдори ва бошқа кўрсаткичлар бўлади. Далолатномага, зарур ҳолларда суғурта ҳодисаси ва мол-мулкнинг зарарланганлигини тасдиқловчи тегишли ташкилотларнинг (ёнғинга қарши кураш, давлат автомобиль назорати, қишлоқ хўжалиги, ветеринария хизмати ва бошқалар) ёзма ҳулосаси илова этилади. Халқаро суғурта муносабатларида суғурта далолатномасини аджастер тузади ва моҳиятан авария сертификатига яқинлашади. Суғурта мукофоти- суғурта мукофотининг миқдори суғурта суммасига нисбатан фоизларда аниқланади. Суғурта мукофотининг миқдори аниқ суммаларда ҳам ифодаланиши мумкин. Масалан, автомобиль эгаларининг учинчи шахсга зарар келтириш фуқаролик жавобгарлигини суғуртасида суғурта мукофоти аниқ пул бирлигида кўрсатилади. Суғуртавий фойда- суғурта хизматининг баҳоси ва таннархи ўртасидаги фарқ. Суғуртавий фойда суғурта операцияларини амалга ошириш натижасида шаклланади. Суғуртавий фойда баланс услуби асосида суғурта мукофотлари тушуми ва суғурта операциялари таннархини ўзаро таққослаш натижасида аниқланади. Суғурта операцияларининг таннархи бу, суғурта компаниясининг суғурта ҳимоясини таъминлашга қаратилган тўғри ва эгри, (шу жумладан заҳира фондларига ажратмалар) харажатларнинг йиғиндисидир. Одатда, суғурта тарифини ҳисоблашда нетто-ставкага юкламада фойда улуши ҳам кўрсатилади. Шаклланиш манбаига кўра, ҳақиқатдаги суғуртавий фойда ўз ичига қуйидаги фойда турларини олади: суғурта суммаси зарарлик кўрсаткичини камайтиришдан олинган фойда, бошқарув харажатларини иқтисод қилиш натижасида олинган фойда, инвестициядан олинган фойда ва суғурта тарифида белгиланган фойда. Суғурта пули- суғурта мажбуриятини бажариш ҳамда суғурта операцияларини молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлмасдан ўзаро келишган ҳолда бир қанча суғурта компанияларининг ихтиёрий уюшмаси. Суғурта пули, асосан, хавфли, йирик объектларни суғурталаш мақсадида ташкил этилади. Ҳар қайси компания ўз суғурталанган рискни пулга беради ва бунинг учун, пул орқали йиғилган суғурта мукофотларининг бир қисмини олади. Олинган суғурта мукофотлари ҳажмида суғурта копламасини тўлаш бўйича жавобгарликни ўз зиммаларига олади. Хорижий мамлакатларда авиация, атом, харбий рискларни суғурталаш учун суғурта пули ташкил этилган. Суғурта объекти - шахсий суғуртада фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги, меҳнат қобилияти: мулкий суғуртада бинолар, қурилмалар, транспорт воситалари, уй-жой мулки, ташиладиган юклар ва бошқа моддий бойликларни сақлаш билан боғлиқ манфаатлар; жисмоний ёки юридик шахснинг ўз ҳатти-ҳаракати билан унинг шахсга зарар келтириш фуқаролик масъулияти - масъулиятни суғурталашда суғурта объектлари бўлиб ҳисобланади. Рискни баҳолаш мақсадида суғурта объекти суғурта компаниясининг мутахассислари томонидан экспертиза қилиниши мумкин. Download 46.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling