- Препаратлари: Энтеросептол, Нитроксолин (5-НОК).
- Бу гуруҳга препаратлари антибактериал ва антипротозой самараларга эга.
- Энтеросептол –
- Таъсир спектри: грамманфий ва граммусбат бактериялар ва амёбаларга антибактериал таъсир этади.
- МИЙ дан жуда кам миқдорда сўрилади, шу сабабли унинг антибактериал таъсири ичак билан чегараланган. Энтерал йўл билан қабул қилинади.
- Кулланилиши: энтероколитлар, бациляр ва амёбали дизентерия, овқат токсикоинфекцияларида қўлланилади. Беморлар томонидан яхши қабул қилинади.
- Ноъжуя таъсири: Баъзан диспепсия, терининг шикастланиши, йодизм (тумов, йўтал) белгилари кузатилади.
- Узоқ вақт қўлланилганда, айниқса, катта дозаларда, кўрув нервининг яллиғланиши (неврит) юзага чиқади. Шу сабабли икки ҳафтадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
- Гипертиреоидизм, йодга сенсибилизация ва кўрув нервининг касалликларида қўллаш мумкин эмас.
Нитроксолин (5-НОК) - Нитроксолин (5-НОК) –5-нитро 8-оксихинолиндир.
- Кенг антибактериал таъсир спектрига эга. Ҳатто баъзи замбуруғларга (ачитқи) ҳам таъсир этади. Энтеросептолдан фарқ қилиб, МИЙ дан тез сўрилади. Пешоб таркибида ўзгармаган ҳолда ажра-лиши сабабли унда юқори концентрацияларда тўпланади. Энтерал йўл билан қабул қилинади. Пешобни ёрқин сариқ (ярко-желтый) рангга бўяйди.
- Асосан пешоб йўллари инфекцияларида қўлланилади.
- Ножўя таъсирлари: диспептик бузилишлар кузатилиши мумкин.
НИТРОФУРАН УНУМЛАРИ - Фурациллин антисептик сифатида сиртга ишлатилади.
- Фуразолидон – бацилляр дизентерия, паратиф, токсиканфекцияларда, трихоманадалар билан чақирилган кольпитда, лямблиозда қўлланилади. Фуразолидон фурацилиндан 20–100 марта кучли. Энтерал, интравагинал, ректал йўл билан қўлланилади. Диспептик бузилишлар, аллергик реакциялар, дисбактериоз чақириши мумкин.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |